1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВНИНГ 4-ЧОРАГИ БОШЛАНДИ!

10:20 / 12.05.2022 1424 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Islom.uz портали «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» шиори остида тўрт чоракдан иборат танлов эълон қилган эди.

Бугунги кунгача 1-чорак — ҳанафий ва 2-чорак — моликий, 3-чорак шофеъий мазҳабига оид мавзулардаги материалларни иштирокчиларимиз @islomuztanlovbot манзилига беришди. Ушбу мақолалар islom.uz сайтининг танловлар рукнига жойланди ва ижтимоий саҳифаларда тарқатилди. Шу билан 3-чорак якунланганини маълум қиламиз.

Бугундан бошлаб 4-чорак — ҳанбалий мазҳабига оид мавзулардаги материалларни иштирокчиларимиз @islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишлари мумкин.

Танлов шартларини эслатиб ўтамиз:

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;

— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;

— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;

— Мазҳабнинг усуллари;

— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;

— Мазҳабсизлик ва унинг хатарлари.

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосга эга бўлиши лозим.

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;

2-чорак — моликий мазҳаби;

3-чорак — шофеъий мазҳаби;

4-чорак — ҳанбалий мазҳаби.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади. Ғолиблар қимматбаҳо мукофот ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Марҳамат танловда иштирок этинг!

Аллоҳ таоло хайрли ишларимизни бардавом қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фиқҳий мазҳабга амал қилиш айниқса бугунги кунда янада аҳамиятли ва зарурдир. Чунки мазҳабга эргашиш мавжуд турли ихтилофлар ва келишмовчиликларнинг олдини давоми...

1041 17:21 / 19.10.2021
Дуодаман Саҳар чоғи жола тўкдим, тилаб висол, Йиғлабйиғлаб нола билан зиёдаман. Бутун вужуд титрар, гўё таним беҳол, Роббим томон қўлим очиб дуодаман. давоми...

774 11:42 / 22.05.2023
Яқинда юртимизга Шайх Ёсир Абдуссомад ташриф буюрганлари ҳақида эшитдик. Машҳур қори Абдулбосит Абдуссомад қорини танимаган мусулмон бўлмаса керак. Шундай давоми...

1651 12:29 / 21.12.2022
Тўлиқ исми ва таваллуди Абул Асвад Золим ибн Амр инб Золим Дуалий. Маккаи Мукаррама жанубидаги Бани Дуъл қабиласидан бўлган. Шунинг учун Дуалий нисбасини олган. У давоми...

863 11:11 / 21.05.2023