1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Роббинг билан зикринг ила ҳамсуҳбат бўл!

09:51 / 12.05.2022 2659 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Шинқитий ўғлига деди: «Эй фарзандим, Қуръонни доим такрорлаб тур, уни унутиб қўйма. Сенинг олдингда дунё байрамларига ўхшамаган, Қиёмат кунидаги икром зиёфати турибди. Унда хато қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлгин, чунки сенга: «Ўқи ва кўтарилиб боравер» дейилади.

«Уламолар билан ақлингга кўра, амирлар билан илмингга кўра суҳбатдош бўл. Дўстларинг ила одоб билан, оиланг билан эса меҳринг билан, аҳмоқлар билан ҳилмингга кўра ҳамсуҳбат бўлгин. Роббинг билан зикринг ила ҳамсуҳбат бўл, нафсинг билан бўлса насиҳатинг ила суҳбатдош бўл. Гарчи меҳрибонлигинг учун ер юзида сени тақдирлайдиган, қадрлайдиган ҳеч ким бўлмаса хафа бўлма. Билгинки, самоларда сени муборакбод этувчилар бор. Барча нарса, агар уни иккига бўладиган бўлсанг, камаяди. Илло, саодат, бахтиёрлик ундай эмас. У бошқалар билан бўлишсанггина кўпайди, ортади».

Манба: arabic.uz

Мавзуга оид мақолалар
Бир киши .Аёллар пойабзалга ўхшайди. Ўзингга муносибини топсанг, алмаштириб олаверасан,, деди. Ёнидагилар ўша ерда ўтирган бир ҳаким зотдан .Бу гапга нима дейсиз, давоми...

1818 08:56 / 07.01.2019
Кимдир ухласа, ҳаётнинг аламизтиробларидан қутулади. Кимдир ухласа, ҳаёт унинг озоразиятларидан қутулади.

3036 08:35 / 08.10.2017
Ҳаётдаги синовлар ички қувватингни имтиҳон қилиш учун эмас, балки Аллоҳдан ёрдам сўраш қувватингни имтиҳон қилиш учундир.

2606 08:20 / 20.01.2018
Рамазон тавсиялариданУшбу рамазон ибодат ва амал ойидир, уйқу ва дангасалик ойи эмас

2262 19:00 / 17.06.2017