1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шаввол ойи рўзасининг фазилати

06:00 / 23.04.2023 2883 pdf Ўқиш режими + -

 

Ҳижрий тақвим бўйича Рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир».

Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти.

Ҳадиси шарифда берилган тавсияга ҳар йили амал қилган одам умр бўйи рўза тутганлик савобига эга бўлади. Рамазон рўзасидан кейин шавволда олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганликнинг мукофоти берилиши, қилинган ибодат ва тоатларнинг савоби ўн мисл қилиб белгиланганлиги учундир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...» (Анъом сураси, 160-оят), деб марҳамат қилади.

Шундай бўлгач, ўттиз кун рамазон рўзаси 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Олти куннинг ўн баробари эса олтмиш кун, яъни, икки ой бўлади. Демак, уларни қўшиб ҳисоблаганда мусулмон киши бутун йилни рўза тутиш билан ўтказган бўлади.

Рамазондан кейин шавволда тутиладиган рўзанинг мисоли фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарздаги эҳтимолли камчиликларни бартараф қилиш учун бўлганидек, шаввол рўзаси рамазон рўзасида йўл қўйилган айрим хатоликларнинг ўрнини тўлдириш учундир. Яна бир томони, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганини ҳам ифода этади.

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Бу рўзани байрамдан кейин пешма-пеш тутишда фазилат бисёр, шу билан бирга, ойнинг бошқа кунларида адо этиш ҳам мумкин. Қазо бўлган рўзаларни мазкур кунларда тутиш билан ҳам айни савобга эришилади.

 

Islom.uz портали таҳририяти

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Асрлар давомида халқимизга хос меҳроқибат, хайрсаховат каби эзгу умуминсоний қадриятларни намоён этиб келаётган Қурбон ҳайити жонажон Ватанимизда ўзаро давоми...

1792 15:56 / 19.06.2023
Бугун .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони ўтказилади. Лойиҳанинг бу галги сони муборак Рамазон ойига тайёргарлик мавзусида бўлади. Суҳбат давоми...

1256 09:27 / 24.03.2022
Россия Президенти Владимир Путин Махачқала шаҳрида Татаристон Президенти раислигида ўтказилаётган quotРоссия ndash Ислом дунёсиquot стратегик қараш гуруҳи СҚГнинг IV давоми...

2050 11:04 / 13.11.2018
Миср Вақф вазирлиги мамлакатда 1000 та Қуръони Карим мактаблари очилганини эълон қилди. Бу ҳақда iqna хабар беради. Мактабларни очилиш маросимлари вазирликнинг давоми...

2035 10:30 / 01.07.2019
Аудиолар

121451 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42946 14:35 / 11.08.2021