1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳаётий ибратлар

17:00 / 15.04.2022 3601 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кечки овқат қани эй Ҳубайб?

Ҳубайб кечки овқатни ҳозирлашда кечикиб кетди. Имом Ҳасан Басрий ундан: «Ҳубайб овқат қани? Очдан ўлай дедикку!», дея сўради.

У деди: «Бир мискин егулик сўраб келиб қолди. Барча таомни унга бериб юбордим. Чунки мен сиздан «Албатта, иймон — сенинг қўлингдагидан кўра, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ишончлироқ эканига ишонишингдир», деганингизни эшитганман», деди. Ҳасан Басрий унга қараб: «Ҳубайб, сен яқийни, ишонч ва эътиқодинг кучли-ю, лекин илминг кам кишисан-да. Шуни ярмини бериб ярмини олиб қолсанг бизга ҳам қувват бўлардику», деди.

Шу ҳолда баҳслашиб туришганда эшик тақиллади. Ҳубайб эшикни очса, бир хизматкор бола қўлида катта саватда турли хил мазали егуликлар билан турарди. У: «Буни хўжайиним сизларга ҳадя этиб бериб юбордилар», деди. Ҳубайб табассум билан: «Эй имом, сизнинг илмингиз кўп-у, яқийнингиз кам кишисиз-да!», деди. Ҳасан Басрий ҳам табассум қилиб: «Эй Ҳубайб, биз сендан ўзгандик, сен бўлса биздан ҳам ўзиб кетдинг!» деди.

***

Бир инсонни ҳилқати (ташқи кўриниши, шакли шамоили, тана тузилиши ва аъзоларидаги бирор нуқсон) устида айблайдиган бўлсанг, сен худди Ҳолиқ – Аллоҳ азза ва жаллани айблагандай бўлибсан. Ушбу иш хатарли масаладир.

***

Имом ибн Касир ўзининг «ал-Бидоя ван-ниҳоя» асарида Абу Тоййиб Табарийнинг таржимаи ҳолини ривоят қилади. У зотнинг ёши 102 га етганида денгизга кемада сафарга чиқади. Кемадан тушаётганда шундай енгил сакраш билан сакраб тушдики, анча-мунча йигитлар эплай олмасди. Ундан: «Бунга қандай қилиб эришдингиз?, яъни кексайиб қолган бўлсангизда, бундай соғлом, эпчил ва жисмонан тетиксиз дея сўрашди. У зот шунда: «Бу аъзоларимизни йигитликда гуноҳ, ҳаром ишларни бажаришдан муҳофаза қилган, сақлаган эдик. Мана кексайганимизда манфаати тегяпти», дея жавоб берган эканлар.

***

Бир киши ҳовли-жойини сотмоқчи бўлди. Келган харидорларга шундай деди: «Ҳовлининг нархи икки минг, қўшни Абу Ҳамза учун яна икки минг динор. Харидорлар шу вақтгача: «Сотиладиган қўшни ҳақида эшитмаган эканмиз», деб айтишди. Шунда ҳовли эгаси: «Бу қўшнини сизларга шундайга ташлаб кетарканманми? У нима сўрасам, доим берса, ёрдам сўрасам ёрдам кўрсатса, фақир бўлиб қолсам, бой қилса, уйда бўлмаганимда оилам, болаларимни муҳофаза қилса, ҳимояласа», деди.

Бу воқеани қўшниси Абу Ҳамза эшитгач унга тўрт минг динор пул бериб юборди ва: «Ҳовлингни сотма» деди.

***

Ихтилоф қилувчилар ўзларининг китобатларида ҳақни юзага чиқаришни, баён этишни ва унга ёрдам беришни қасд қилмоқлари лозим бўлади. Агар сўзласалар ва ёзсалар, ҳақ уларнинг йўлбошчилари бўлгани ҳолда, фалончи ва фалончи деб кўкка кўтармасдан ёки бошқа бировни ва унинг мадрасасини, илмда тутган йўлини (манҳажини) масхараламасдан баён қилади. Содиқ олим бирон шахсни ерга уриш, таҳқирлашни қасд қилмайди балки, Ислом манҳажидан оғадиган нотўғри ва ботил фикратни йўққа чиқаришнигина қасд қилади.

Фазилатли шайх, аллома Муҳаммад Аввома.

***

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Эшитишни хоҳламаганга фикр айтма, маслаҳат ҳам берма. Бу билан сен мақталмайсан ҳамда фикрни ҳам унга нафи бўлмайди».

***

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Бир киши дўстига деди: «Одам боласидан қанча айб топдинг?» У деди: «Унинг саноғига етиб бўлмайди. Лекин менинг ўзимда  санаб чиққан айбларим саккиз мингта экан. Шунингдек, бир хислат ҳам топдимки, агар уни ишлатса барча айблар ёпилади. У киши деди: «Нима хислат экан?». У жавоб бериб: «Тилни тийишдир» деди».

«Ал-Азкор» китобидан

***

Баъзи ёшлар масъулият ортиши ва фақирликка йўлиқиб қолишларини баҳона қилиб, оила қуришдан чўчийдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлсалар: «Эй Хадича мен сизга фақир ҳолимда уйландим ва Аллоҳ у(никоҳ)нинг сабабидан мени бой қилди» дедилар.

***

Витр намозини субҳдан олдин ўқишни тажриба қилиб кўр. Жойнамозингга ўтиргинда Роббингни зикр қил. Бомдод намози вақти кирганда сен истиғфор ва тасбеҳ айтаётган бўл. Сўнгра бомдод азонини эшитсанг, у билан бирга сўзларини такрорла, сўнгра тургинда бомдод намозини адо эт. Кейин Қуръонингни олгинда, кунлик вирдингни маълум вақтгача қироат қил. Қуёш кўтарилсин, юзингни ёриштирсин ва кўксинг кенгайсин. Нур қалбингга сокин бўлсин, ўрнашсин. Ушбу ҳолатни ҳар куни такрорла, токи ҳаётингда ҳаловат ва бахтиёрлик бўлсин.

Доктор Умар Абдулкафий

Arabic.uz манбаси асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1800 йилда Наполеон Бонапарт ўз қўшини билан Алп тоғлари оша Италияга юриш қилмоқчи бўлди. Қўшиндаги генераллари унга ҳозир Алпдан ўтадиган пайт эмаслигини, бироз давоми...

1729 09:00 / 14.11.2023
Бир дурадгорнинг устахонаси бор экан. У ҳар куни кечқурун ишини тугатгач, асбобларини дастгоҳнинг устида қолдириб, устахонани қулфлаб кетар экан. Бир куни у давоми...

4851 17:00 / 22.12.2020
Азизлар Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинким, сиз билан бизни .Ибратли дунё, туркумидаги суҳбатларимизни давом эттиришга муяссар қилмоқда.Бугунги суҳбатимизда сиз давоми...

7643 13:30 / 01.06.2021
2016 йилнинг май ойида MBC телеканалида жаҳонга машҳур жанг санъати устаси ЖанКлод Ван Дамм билан .Соғлом овқатланиш, мавзусида суҳбат бўлиб ўтди. Ван Дамм ушбу давоми...

1100 15:47 / 20.10.2022