1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг розилиги ирода қилинган амал

14:00 / 02.04.2022 2712 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида Ярмук ғазоти бўлиб ўтди. Ярмук ғазотида мусулмонлардан 24.000(йигирма тўрт минг) ғозий чиққан. Рум қўшини эса 120.000(бир юз йигирма минг) киши эди. Улар худди баҳайбат тоғдек, салмоқли қадамлар билан юриб келишар эди. Олдиларида епископлар, патриархлар ва пасторлар йўл бошлаб, хочларини кўтариб олган ҳолда, қўшиқларини айтиб келар эди. Орқадаги қўшин уларнинг гапини такрорлар эди. Қўшиндан худди момоқалдироқнинг гумбурлаши каби даҳшатли овоз келар эди.

Мусулмонлар уларни кўриб кўплигидан ҳайиқишди. Аввалда уларнинг қалбига бироз қўрқинч ҳам кирди.

Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу мусулмонларга ваъз қилиб деди:

«Эй Аллоҳнинг бандалари! Аллоҳга ёрдам беринг, ана шунда Аллоҳ сизга ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади. Эй Аллоҳнинг бандалари! Сабр қилинг. Зеро сабр куфрдан нажот берувчи ва Аллоҳни рози қилувчи ва орнинг тойиладиган жойидир. Найзаларни улоқтиринг, қалқонларни ишга солинг. Фақатгина Аллоҳни ичингизда зикр қилинг. Бошқа сўз айтманг!».

Шунда мусулмонлар қўшини ичидан бир киши чиқиб Абу Убайда розияллоҳу анҳуга деди:

- Мен ишимни мана шу соатда ҳал қилишга қарор қилдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборадиган мактубинг борми?

Абу Убайда розияллоҳу анҳу деди:

- Бор! Аввало у зотга салом айтасан. Сўнг «Эй Аллоҳнинг Расули! Биз Роббимизнинг бизга берган ваъдасини ҳақ деб топдик!», дейсан.

Ҳалиги киши билан Абу Убайда розияллоҳу анҳунинг гапини эшитиб турган Саъид ибн Амр Рум лашкарлари ичига ёриб кириб мусулмонлар томон ҳаракатланган биринчи лашкарни ўлдирди. Буни кўрган мусулмонлар қалбидан Румнинг ҳайбати йўқолди. Дунёни сотиб жаннат оладиган киши бўлиб жанг қилишди. Аллоҳ уларга нусрат берди.

Бир киши бутун қўшиннинг йўналишини, қалбини ўзгартириб юборди. Сийрат китоблари у кишининг исмини айтмайди. Бу унга зарар бермайди. Аллоҳнинг билиши етарли унга. У шаҳидликни ният қилиб чиқди. Абу Убайда розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуби борми ёки йўқлигини сўради. Унинг сабабидан Саъид ибн Амр ва бошқалар шижоатланди.

Ўзингизга енгил қараманг. «Биргина мен нима қила олар эдим» деманг. Ҳақ соатида Аллоҳнинг розилиги ирода қилиниб қилинган биргина амалингиз туфайли Аллоҳ минглаб кишиларга савоб бериши мумкин. Гоҳида Аллоҳ учун айтилган биргина ҳақ гап минглаб инсонларга тўғри йўл кўрсатиши мумкин. У минглаган инсонларни қиёмат куни тарозингизда топишингиз мумкин.

Қачонлардир биргина имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг саботлари туфайли Аллоҳ бу умматнинг динини сақлаган. Бу қандайин сабот бўлди эй имом Аҳмад!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғассон ибн Фазлдан ривоят қилинади .Бишр ибн Мансур раҳматуллоҳи алайҳ дўстларидан бирини кўриб қолса, ёнига бориб, уловнинг жиловидан тутиб юрар эди. Менга ҳам кўп марта шундай қилган,..Солиҳлар гулшани, китобидан

1823 08:01 / 02.03.2020
Абу Ҳилол Аскарий .Алҳассу ала толабил илм вал ижтиҳади фи жамъиҳи, номли китобида қуйидагиларни айтган .Наҳв олими Абу Бакр ибн Ҳайёт ndash Имом Муҳаммад ибн Аҳмад давоми...

1801 17:05 / 11.12.2019
Зиёд ибн Ҳасандан ривоят қилинади .Мен Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўғли Абдулмаликни кўмаётганини кўрганман. Умар ўғлининг устига тупроқ тортди. Одамлар давоми...

2475 07:00 / 20.12.2018
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оламга тақдим қилган улкан хизматларидан mdash умидсизлик ва шумланишга қарши кураш ва инсонда орзуумидни ва ўзига ишонч давоми...

1688 14:06 / 11.11.2019