1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сирдарё вилоятида «Шодмонхўжа» жомеъ масжидининг очилиш маросими ўтказилди

18:02 / 25.03.2022 2134 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизда масжидларнинг кетма-кет очилаётгани халқимиз учун Рамазонга муносиб туҳфа бўлаётир.

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари пойтахтимиздаги «Кўкча Оқтепа» жомеъ масжиди очилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 25 март куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидa жойлашган «Шодмонхўжа» жомеъ масжиди янги биносининг очилиш маросими ўтказилиб, илк жума намози жамоат билан адо этилди.

Маросимга муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташриф буюриб,  йиғилганларга жума мавиъзасини қилиб бердилар. Шу пайтгача бу масжид фақат маҳалла масжиди сифатида фаолият юритаётган эди. Эндиликда у жомеъ масжидга айлантирилди.

Муфтий ҳазратлари сўзи аввалида масжидларимиздаги қулайлик ҳақида гапирар экан, буларнинг барчаси Аллоҳнинг бизга берган улкан неъмати эканини алоҳида қайд этиб, бу кунларга шукроналар айтиш кераклигини таъкидладилар. Шу билан бирга масжид бунёд этиш улкан ажри савобли амал эканини ҳадислар билан далиллаб, қурилиш ишларида кўмакчи бўлган барча юртдошларимиз ҳақига дуо қилдилар.

«Шодмонхўжа» жомеъ масжиди биноси яқингача яроқсиз аҳволда бўлиб, намозхонларга бир қанча ноқулайликлар туғдирар эди. Шу боисдан маҳалла аҳли ва масжид маъмурияти билан келишилган ҳолда ўтган йилнинг июнь ойида масжидни қайта қуриш ишларини бошлаб юборишди. Маҳаллий аҳолининг кўмаги ва ҳашари билан масжид биноси қисқа фурсат – тўққиз ой мобайнида қайтадан бунёд этилди. Мингдан зиёд намозхонни сиғдира оладиган масжид замонавий қиёфага келтирилиб, намозхонлар учун барча шароитлар яратилди.

Таҳоратхоналар, масжид маъмурияти хоналари, кутубхоналар керакли жиҳозлар билан жиҳозланди. Иссиқлик ва совутиш тизимлари, шу билан бир қаторда замонавий овоз кучайтиргичлар ўрнатилди. Масжид атрофларини кўкаламзорлаштириш учун замонавий суғориш тизимлари ташкил этилиб, арчалар экилди.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида ҳам бундай хушхабарларни бардавом қилсин.


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Буюк Британиялик муслима аёл Уруса Aршид аёллар ҳам ўт ўчирувчилик каби қийин касбни муваффақиятли уддалай олишларини яққол мисоли бўлди. Уруса мамлакатдаги давоми...

1293 19:30 / 03.05.2021
Ватанимиз мустақилликка эришиб, эркимиз ўз қўлимизга қайтгандан сўнг кўплаб йўналишларда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, мустақилликдан буён ҳар йили давоми...

1583 17:30 / 10.04.2019
Кеча, 1 июнь mdash Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё давоми...

1163 14:30 / 02.06.2022
.Hilol Nashr, матбаа нашриёти ҳамда Islom.uz портали жамоаси кўп йиллар диниймаърифий соҳада хизмат қилиб келаётган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кадрлар бўлими давоми...

1216 22:57 / 12.06.2021
Видеолар
Аудиолар

121578 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43052 14:35 / 11.08.2021