1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таниқли футбол юлдузи Исломни қабул қилди

09:29 / 12.03.2022 1776 pdf Ўқиш режими + -

Италиянинг «Милан», Мадриднинг «Реал» ва Голландиянинг «Аякс» футбол клубларида ўйнаган ҳамда Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонган нидерландиялик футбол юлдузи Кларенс Зеедорф Ислом динини қабул қилди. Бу ҳақда tr.agency агентлиги, moroccoworldnews.com манбалари хабар берди.

Собиқ футболчи ва мураббий ўзининг инстаграмдаги clarenceseedorf расмий саҳифасида Исломни қабул қилганини маълум қилди. У ўз изоҳида шундай ёзади: «Исломга кирганим муносабати билан мени қутлаб, ёқимли хабарномалар юборган барчага ташаккур билдираман. Мен бундан ниҳоятда бахтиёрман. Дунёнинг турли ҳудудларидаги мўмин мусулмон ака-ука, опа-сингиллар жамоасига қўшилганим мени хурсанд қиляпти. Айниқса, Ислом динининг моҳиятини чуқурроқ ўрганишимга сабачи бўлган севимли Софиямга раҳмат. Мен исмимни ўзгартирмадим ва ота-онам қўйган номда қоламан — Кларенс Зеедорф! Дунёдаги барчага ўз муҳаббатимни йўллаб қоламан!».

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар футболчининг мухлислари томонидан катта олқишларга сазовор бўлди.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, собиқ футболчи Ислом динига  Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида кирган.

Зеедорф араб ва ислом дунёсидаги футбол мухлислари орасида катта машҳурликка эга.

Зеедорфнинг исломни қабул қилгани ҳақидаги ушбу воқеа 1443 йилги муборак Рамазон ойи бошланишидан бир ой аввал мусулмонлар учун кутилмаган хурсандчилик бўлди.

Аллоҳ таоло Ислом динини қабул қилган мусулмон бандасининг гуноҳларини кечириб, Ўзининг ҳидоятида бардавом қилсин!

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлими мудири шайх Алижон қори бошчилигида имомхатиблар учун навбатдаги тажвид давоми...

741 20:11 / 16.11.2023
Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон шаҳридаги музейда Қуръони каримнинг 12 асрга тегишли нусхаси намойиш этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот давоми...

2391 14:40 / 19.12.2018
Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.Республика махсус давоми...

1273 10:06 / 10.01.2022
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, институт ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир давоми...

632 10:46 / 19 февраль
Видеолар
Аудиолар

121663 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43113 14:35 / 11.08.2021