1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ёшлар никоҳ илмини биладими?

10:00 / 26.02.2022 2005 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оила қуриш арафасида турганлар учун 16 соатлик ўқув курслари ташкил этилаётган эди. Ҳозир фаолият юритяптими ёки йўқми, билмадим.

Аммо рақс тўгарагига йигит билан қиз 1 ой қатнайди. Машиналар, ошпазлар, машшоқлар, тўйхоналарга бир неча ой аввал айтиб, буюртма бериб қўйилади. Бу нарсаларга катта миқдорда пул сарфланади.

Ваҳоланки, оиланинг саодатига, тотувлигига сабаб бўладиган нарса — никоҳ, оила, эр ва хотиннинг бурч ва масъулиятлари, динимизнинг бу борадаги кўрсатмалари ҳақида яхшигина билимга эга бўлиб, уларга амал қилишдир.

Ошпаз, машшоқ, рақс (даюслик), тўйхона, машина, дабдаба бахтни белгиловчи омиллар эмас.

Икки ёшнинг никоҳга, оила қуришга маънавий тайёргарлигига унчалик эътибор берилмагандан кейин ажрашишлар сони кўпайиб бораверади.

Ёшлардан сўрайликчи, куёв эрлик масъулиятини, келин хотинлик вазифасини биладими, бу борада илми борми?

Бу борадаги таълимни тўғри шаклда, ихлос билан йўлга қўйилса, Аллоҳнинг изни билан, ажрашишлар, тирик етим болалар, ёлғиз оналар, алимент тўламагани учун қамоқда ўтириб чиқадиган оталар қолмайди.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Бахтиёр оила» китобларини олиб ўқийлик, ўзлаштирайлик, тушунмаган жойимизни устозлардан сўрайлик, ўқиб билганларимизга амал қилайлик!

Аллоҳ таоло юртимиздаги барча оила қурганларни Исломий оила бўлиб яшашларини, оила қурмоқчи бўлганларни Исломий оила қуришларини насиб этсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тишингиз қаттиқ оғриб, даволашга ҳам имкон бўлмаганда, оғриқнинг зўридан сизнинг ягона ташвишингиз, уни олдириб ташлаш бўлиб қолади. Уни олдириб давоми...

2273 14:00 / 18.02.2023
Китоб нусхаларини оммавий кўпайтириш йўлидаги изланишлар натижасида ксилография пайдо бўлди. XV асрнинг 40йилларида Германияда Иоганн Гутенберг томонидан китоб давоми...

1295 11:00 / 14.10.2021
Бу воқеа балиқни музлатиб сақлайдиган корхоналардан бирида бўлган эди. Бир куни корхона ишчиларидан бири шу кунги охирги ишини якунлаб қўйиш учун балиқ давоми...

1718 09:00 / 28.02.2023
Ижтимоий тармоқларда ўзини ўзи расмга олиб, саҳифасига жойлаштириш тобора кўпайиб бормоқда. Баъзилар кимлиги, қаердалиги, нима иш қилаётгани, ким билан биргалиги, давоми...

3805 13:56 / 16.02.2022