1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Бир учга тенг бўладими?

10:54 / 03.02.2022 2135 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбаримиздир. У зот бизга ҳаёт сирларини ўргатдилар. Биз ҳақиқий ўлчовларни у зотдан билиб олдик. Ўзимиз яшаётган дунё ва яшайдиганимиз охират ҳаёти ҳақидагиларни у зотдан олдик. У зотга таслимият нажот топишимизнинг бирламчи шарти эканини кўрдик. У зотнинг ҳар бир сўзи биз учун қонундир. Бу сўзларнинг муқобилини бошқа бирон-бир башар аҳли томонидан айтилмаган. Биз шунга иймон келтирганмиз.

Асҳоби киромдан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бизга ширин бир хотирани нақл этади. Ушбу хотира ҳар бир мўминнинг эътиборини тортади, аммо аёллар учун янада жозибалироқдир. Оналар учун жозибалидир. Онадан туғилган ҳар бир фарзанд учун жозибалидир. Ушбу хотира оилавий ҳаётимизни, оиладаги ҳузур-ҳаловатни акс эттирадиган ҳужжатга ўхшайди. Аллоҳнинг ризосига олиб борадиган йўлни кўрсатган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларига диққатимизни қаратамиз.

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Яхшилик қилишимга ҳақлироқ киши ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Кейин отанг», дедилар». (Бухорий, 5971; Муслим, 2548).

Ҳар бир гапини Аллоҳ номидан гапирган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу жавобни ўзларича берганлари йўқ. Нимани айтган бўлсалар, Аллоҳнинг номидан гапирдилар.

Ҳадисда очиқ-ойдин қилиб уч марта «она» ва бир марта «ота» дейилмоқда. Математик қийматлар деярли эътиборга олинмай, уч бирга тенг кўрилган. Учта ота бир онани ҳосил қиляпти. Албатта, бу ҳадисга оталарнинг қадрини тушириш, уларга енгил қараш нуқтаи назаридан ёндошмаслик керак. Отанинг ўрни аниқ. У фарзандининг олдида отадир. Бола унга итоат этади. Бу эрдаги нозик жиҳат оналарга берилган қийматнинг буюклигидир.

Бу умматнинг қизлари оналикка номзодлардир. Она бўлганларида уч отадек қабул қилинишади. уларни Самодан ергача уларни ошириб-тошириш учун «Онангга, онангга, онангга ва кейин отангга» деб айтилди. Эртага она бўлганларида самода ҳам, ерда ҳам шундай қабул қилинадилар. Эртаси шундай бўладиганларнинг бугуни эртаси билан қиёсланиши керак. Интернет асрининг ўлчовлари нимага чақиришидан қатъи назар, неча аср олдин бу умматнинг қизларини уч эркак сифатида қадрлашга чақирилган. Бу чақириққа лойиқ бўлганлар ҳам, нолойиқлар ҳам бор. Осмонлардан ерга булутларга юклаб ташиб келинган раҳматнинг ўлчови ҳар бир қизимизнинг уч баравар юксаладиган буюклик билан белгиланади. Қиз ва ўғилларимизни яратган Зот шуни ирода этди, шундай яратди. Ҳукм Уникидир. Сўз Унга оиддир. Ҳақиқат – бир учга тенгдир.

Нуриддин Йилдиз

Маҳмуд Маҳкам таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо қандай хонадондан эканликларини таърифлаб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак. У кишининг оталари иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб давоми...

3284 20:10 / 06.03.2019
Ҳамма тарафда жаҳолат ҳукм сурган бир пайт. Ҳали Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга оламни жоҳилият зулматидан Ислом нурига ҳидоят қилиш учун давоми...

2055 19:05 / 11.12.2019
Гўзал ва чиройли Ҳожар муборак Миср ерида бундан 4000 йил аввал дунёга келган эдилар. Фақир бир оилада униб ўсдилар. Гўзалликлари, зукко ва одобли эканликлари давоми...

2320 15:00 / 02.12.2020
Бир аёл турмуш қурганига 35 йил бўлганда, ўзининг оила борасидаги фикрларини баён қилибди..Шуни тушундимки, отаонасига, аёлига, опасинглисига, фарзандларига ва давоми...

3438 18:30 / 29.03.2022