1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Силаи раҳм нима?

11:37 / 16.01.2022 4469 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Опа-синглингизни узатганмисиз?

Бошқа хонадоннинг эшигини очиб ўтирибдими?

Вақт топиб, тез-тез йўқлаб туринг. Нимадир олиб бориш эмас, асосийси, эътибор. Барибир, қуруқ қўл билан бормайсиз, шундай эмасми?

Агар жиянларингиз бўлса, уларнинг қанчалик қувонишларини кўз олдингизга келтиринг. Сиздек тоғаси келганидан шод бўлишади.

Ишонинг, уларнинг ўша дақиқаларда қанчалик кўнгиллари кўтарилиб, хурсанд бўлишларини тасаввур қилолмайсиз.

Ёки ака-укангиз, тоға, хола, амаки, амма ва уларнинг фарзандлари ҳолидан хабар олиб турасизми? Агар мазкур қариндошлар билан борди-келдини йўлга қўйган бўлсангиз ва бу ишни Аллоҳнинг розилигини кўзлаб қилсангиз, бу буюк ибодат бўлади, бунинг номини силаи раҳм дейилади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

۞ إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالْإِحْسَانِ وَإِيتَاءِ ذِي الْقُرْبَىٰ وَيَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَرِ وَالْبَغْيِ ۚ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ

“Албатта, Аллоҳ адолатга, яхшилик қилишга, қариндошга (ҳақини) беришга амр этур ва фаҳшдан, мункардан ҳамда тажовузкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эслатма олсангиз” (Наҳл сураси, 90-оят)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб, бундай деганлар: “Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Агар опа-сингилларимиздан, умуман, қариндошларимиздан хабар олмасак, борди-келди қилмасак, бу фазилатни унутиб юборсак, унда нима бўлади?

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Силаи раҳм қилмаган, яъни қариндошларидан алоқани узган одам жаннатга кирмайди. Силаи раҳм доимий борди-келди эмас, балки узоқлашиб кетган қариндош ҳолидан хабар олишдир”.

Демак, борди-келди қилмай қўйиш кишининг жаннатдан маҳрум бўлишига сабаб бўлар экан. Ҳадисга мувофиқ борди-келди йўлга қўйилмай узоқлашиб кетилган қариндошимизникига боришимиз, борди-келдини йўлга қўйишимиз лозим экан. Чинакам силаи раҳм мана шу экан. Акс ҳолда алоқани узган одам жаннатга кирмас экан. Шунинг учун силаи раҳмга эътиборли бўлишимиз, қариндошлар билан мунтазам алоқани йўлга қўйишимиз лозим бўлади. Тез-тез кўришиб турилган қариндошчиликни ҳам, узоқлашиб кетилаётган қариндошчиликни ҳам сақлаб, ўзаро муносабатларни давом эттиришимиз лозим.

Аллоҳ таоло барчамизни силаи раҳмни узмай, уни тутиб турувчи бандаларидан қилсин! У Зот барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!


Islom.uz, Muslim.uz ва бошқа интернет

 маълумотлари асосида

 Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
намоз ибодатларнинг онасидир18. Абу Дардодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тўққиз нарсани васият қилдилар.Аллоҳга ширк келтирма, давоми...

2263 12:16 / 06.11.2018
Умму Саъид бинт Мурра Феҳрий отасидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мен ва етимнинг кафили жаннатда худди ушбу иккиси кабидир. Ёки бу билан бу давоми...

1857 16:17 / 25.01.2020
. . . . .8. Тойсала Ибн Майёсдан ривоят қилинади.Нажданинг одамлари билан бирга эдим. Ўшанда бир қанча гуноҳлар қилдим. давоми...

2924 17:11 / 17.10.2018
Бир бева аёлнинг ёлғизгина ўғли бор эди. Онаизор фарзандини вояга етказди, ўқитди ва уйлантирди. Кунларнинг бирида ўғил онани ташлаб, сафарга чиқишга қарор давоми...

3669 11:00 / 23.06.2022