1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Шу нуқта ичида гуноҳ қиламизми?

12:55 / 11.01.2022 2074 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу сурат Сатурн сайёраси тарафидан туриб олинган. Ҳов анави кўриниб турган ўнг тарафдаги оқ нуқта Ой, чап тарафдаги мовий нуқта 7 миллиарддан ортиқ одам яшайдиган бизнинг сайёрамиз Ер.

Тўфон, цунами, зилзила, ёнғин, вулқон отилиши, самолётнинг ҳалокатга учраши, бўрон бўлиши, қор кўчиши, тупроқ ўпирилиши, илон чақиши, тимсоҳ еб қўйиши ва ҳоказо фалокатлар шу нуқтанинг ичида бўлган ва бўлмоқда.

У ерда одамлар туғиладилар, кексаядилар, ўладилар, ейдилар, ичадилар, ухлайдилар, турли соҳаларда мусобақалашадилар, бир-бирлари билан урушиб, ғалаба қозонадилар, мағлуб бўладилар.

Одамлар шу мовий нуқтадек жойда бой инсон, обрўли инсон, раҳбар инсон ва ҳоказо бўлиш учун бир-бирларини алдаб, хиёнат қилиб, бўҳтон қилиб юрибдилар.

Айрим мутасаддилар шу нуқтанинг ичида турволиб, солиқ тўловчи халқнинг мулкини, таълимга, соғлиқни сақлашга, иқтисодиётга, қурилишга ва бошқа соҳаларга ажратилган пулларни ўз жиғилдонига уришга уриниб, талон-тарож қилиб ётибдилар.

Улар Аллоҳ таолодан қўрқмай, бу дунё вақтинчалигини унутиб, қиёмат куни бошқа нуқталар қатори бу нуқтанинг ҳам йўқ бўлиб кетишини эсдан чиқариб жиноятнинг турли кўчаларига қўл урмоқдалар.

Порахўрлик, судхўрлик, коррупция, ўғрилик, зино, беҳаёлик, эр-хотиннинг бир-бирига хиёнати, лаганбардорлик, ялтоқилик, одамларга зулм қилиш, қамаш, уриб ўлдириш, қийноқ, ижтимоий тармоқларда беҳаёликни тарғиб этиш, айрим мутасаддилар томонидан куракда турмайдиган баҳона-важларни гапириб қовун тушириш ва ҳоказо қилғилиқлар шу нуқта ичида содир бўляпти.

Барчамиз, шу нуқтадек сайёрамиз билан бирга Роҳманнинг қабзасидамиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда биз бандаларини бировнинг ҳаққини ейишдан қайтариб шундай марҳамат қилган:

وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُوا فَرِيقًا مِّنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالْإِثْمِ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ

 

“Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ ила ейишингиз учун уни ҳокимларга ташламанг” (Бақара сураси, 188-оят)

Меҳрибон Роббимиз барчамизга раҳм қилсин ва ҳолимизни ислоҳ этсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фиръавннинг уйида тарбия топган Мусо алайҳиссалом пайғамбар бўлдилар.Нуҳ алайҳиссаломни уйларида тарбия топган ўғли кофир бўлди.Мушрик Озарнинг ўғли Иброҳим давоми...

1512 14:36 / 07.01.2023
Ёфиъийнинг .Миръотул жанон, номли китобида келади.Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансурни умуман ёқтирмас эди. Абу Жаъфар уни ўлимга ҳукм қилди. давоми...

1220 21:00 / 04.11.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади .Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган давоми...

1992 11:03 / 04.06.2021
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар Бани Исроил бўлмаганда гўшт айнимас эди. Агар Ҳавво бўлмаганда аёл эрига ҳеч хиёнат қилмас эди,, дедилар. Имом Бухорий давоми...

10390 16:00 / 17.03.2023