1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фарқ

15:00 / 07.01.2022 1348 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мутааххир уламолар билан мутақаддим уламолар ўртасидаги фарқ тупроқдан токи юлдузга қадардир!

Иккита мисол келтираман:

1. Имом, аллома, фақиҳ, мутакаллим, наҳв ва усул илм олими, шайхул ислом Саъдуддин Тафтазоний роҳимаҳуллоҳ ҳижрий 792 йилда вафот этган. У зот балоғат илмида "Мухтасарул маъоний" номли тўрт мужалладли китоб ёзган. Тафтазоний китобни ёзиб бўлиб:

«Ким бу китобимда битта ортиқча ҳарф ёки хато топса унга ҳар-бир ҳарфига йигирма динор бераман!», деган.

Бир динор 4,25 гр тилла тангадир. 20 динор 85 гр тилла танга бўлади.

2. Буюк адиб, фақиҳ ва муаррих ибн Қутайба роҳимаҳуллоҳ 276 ҳижрийда вафот этган. У «Ғарибул Қуръон» деган китоб ёзган. Бу китобни Аҳмад Сақар таҳқиқ қилган. Имом ибн Қутайба: «Бу китобда битта ортиқча харф топсангиз мени тошбўрон қилинг!», деган.

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда бир талабам менга шундай савол билан мурожаат қилдиndash Маълумки, намоз Исломнинг бешта асосларидан бири, фарз амал ҳисобланади. Аммо, негадир қалбимда давоми...

5892 11:00 / 19.10.2018
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилаётган эдилар. Бирдан Ҳасан ва Ҳусайн устиларида қизил кўйлак билан давоми...

2215 09:40 / 29.03.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам севикли аёлларини хотирлаб, вафо тариқасида унинг яқинларига ҳадялар юбориб турар эдилар.Муҳаббатларини изҳор қилиш учун давоми...

3109 09:30 / 16.06.2019
Нега шундай Нега инсониятнинг бир қисми исрофгарчиликда, иккинчи бир қисми оч ва ночор Нега баъзиларнинг бир кунлик эҳтиёжи бошқаларнинг бир йиллик эҳтиёжига давоми...

4062 15:30 / 18.04.2019