1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тасаддуқ (Оламлар сарвари Муҳаммад алайҳиссаломга очиқ мактуб)

19:00 / 06.01.2022 1484 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўша кеча нима бўлса бўлди. (Қилмишимдан Аллоҳга тавба қилдим. Сизнинг шафоатингизга умид боғладим. Шу тавба ва умидим орқасида қайтиб оғзимга ичкилик олмадим, ё Расулуллоҳ.)

...Сўнг саҳар кирмасидан туриб ювиндим, кийимларимни алмаштириб, ўша дўстимнинг хонасига чиқдим. (Ётоқхонада турардик.) “Маишат”дан кейин бўладиган одатдаги бошоғриқдан асар ҳам йўқ, руҳим фавқулодда жуда тетик эди. Кайфиятимда ҳам ўзим билмаган бир ёрқинлик бор эди.

Уч-тўрт киши бирга саҳарлик қилиб, оғиз ёпдик. Бир пас рўза масалаларидан суҳбатлашдик. Кейин улар бомдод намози ўқигани чиқишди. Мен эса, дўстимнинг ўрнига чўзилдим. Кўзим илинибди. Ўшанда илк бор сизни кўрдим, ё Расулуллоҳ!

Қоматингиз, сўзларингиз, атворингиз худди саҳобаларингиз таърифлагандек эди. (Бу таърифларни кейинчалик ўқиб билдим.) Ўшанда безовта эдингиз. Мен Сизни безовта қилган нарса кечаги ишларим эканини билиб турардим. “Кимдир биринчи кунги рўзасини бузибди, энди ҳаммамиз бошқатдан тутамиз”, дедингиз. Лекин ўша бузғунчи ким эканини билиб туриб, айтмадингиз.

Ҳузурингизда уятдан ерга кириб кетгудек бўлдим. Сўнг уйғониб кетдим, дўстларим намоздан қайтишган экан.

Ўшанда илк бор поклик нелигини ҳис этдим, ё Расулуллоҳ!

Уни менга Сиз англатиб кетдингиз, ё Расулуллоҳ! (Кейинчалик яна бир марта жамолингизни насиб айлаб, неларнидир айтмоқчи бўлдингиз! Унга ҳам анчалар бўлди.)

Ҳамон ўша покликни, муборак жамолингизни соғинаман, ё Расулуллоҳ, лекин Раббингиз дунё ҳавасларию журм-исёнларга ғарқ бандасига Ҳабибининг жамолини лойиқ кўрмаётир!

Ё Расулуллоҳ, сизни соғиниш, жамолингизни бир бор туш кўриш – бахт, қиёматда ёнингизда бўлиш эса минг чандон улуғ бахт...

Раббимизнинг бизга онажонларимиздан ҳам меҳрибонроқ эканини айтгансиз. Дарҳақиқат, биз Уни шундай топдик. Ахир, бўлмаса, бир кун олдин, Рамазондек муборак ойнинг илк кунида катта-катта гуноҳларни содир этиб турган бир бандасини эртасигаёқ, Исломнинг остонасидан ҳатлар-ҳатламас, саҳарлик билан сийлармиди, Расулининг жамолини изҳор этармиди?!

Ё Расулуллоҳ, Сизга салавот ва саломлар йўллаймиз, Сизга салому салавот йўллаш асносида Сизга лойиқ уммат бўлишимизда Аллоҳдан мадад тилаймиз.

Ё Расулуллоҳ, Сизни қиёмат кунида мақтовли мақомда тирилтиришини, Ҳавзи Кавсар бўйида бизни сиз ила дийдор кўриштиришини сўраймиз...

Тушларимга кириб туринг, ё Расулуллоҳ!..

Бир умматингиз

Абдугафур Искандар

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар фикр юритиб, ибрат назари билан кузатадиган бўлсак, инсон умрининг ўтиши, кеча ва кундузларнинг кетмакет алмашиши жуда ҳам тезлик билан ҳаракатланади.Аллоҳ давоми...

3382 15:04 / 22.04.2017
Шайх Муҳаммад Содиқ раҳматуллоҳи алайҳнинг ўзаро суҳбатларидан иқтибос.Биз ошкоралик даври бошланганда расмийлар билан талашиб тортишиб юриб диний давоми...

1821 17:00 / 21.04.2020
Саҳар чоғида, атроф сокин, ҳаво мусаффо бир вақтда истиғфор айтишнинг ўзига хос гашти бор. Бу пайтда бедор бўлиш ndash таҳажжуд намози ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, давоми...

2835 10:00 / 19.06.2019
Умумий тарзда динда ҳаддан ошиб, ғулувга кетишнинг бир қанча сабаблари бор. Улардан баъзиларини билиб олиш масалани пухта тушунишимизга ёрдам бериши турган давоми...

4817 08:04 / 07.07.2020
Аудиолар

121593 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43062 14:35 / 11.08.2021