1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Дарахт мева бериб турса уни кесишмайди

09:00 / 04.01.2022 3125 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир бадавлат савдогар ёши бир жойга борганида ортида қолаётган мол-давлатидан ташвишга туша бошлабди. Чунки унинг биргина ўғли бўлиб, у ҳам эрка ва тантиқ экан. Бунча катта давлатни ўғлининг бошқаришига кўзи етмасдан бир дўсти билан маслаҳат қилибди. Дўсти унга бор давлатини ўғлига ишониб топширишини, ўғли иншааллоҳ уддалашини айтибди.

Савдогар бутун молини бир карвонга ортиб ўғлига дебди:

- Ўғлим! Бугундан бошлаб менинг бутун мол-давлатим сеники. Уни сен бошқарасан. Фалон шаҳарга карвонни олиб бор. Олди-сотди қил, фойдалан!

Ўғил карвонга бош бўлиб йўлга чиқибди. Бир саҳрога боришганда дам олишмоқчи бўлишибди. Ўғил ўша ерда бир шернинг қуён ортидан югураётганини кўриб қолибди. У шерни кузатибди. Шер қуённи овлаб уни бир ғорнинг олдига олиб бориб ташлабди. Ғордан кўзлари кўр бир тулки чиқиб келиб у қуённи олиб кириб кетибди.  Шунда ўғил ўйлабди: «Аллоҳ таоло кўзлари кўр бир ҳайвоннинг ризқини бераётган экан, мендай соғ-саломат инсонни унутармиди?!».

Ўғил шундай деб сафардан қайтишга қарор қилибди. У карвон билан уйига, отасининг ҳузурига келганида отаси ажабланиб сўрабди:

- Ҳа ўғлим, нима бўлди?!

Ўғил юқоридаги шер ва тулки воқеасини айтиб дебди:

- Бир кўзлари кўр бўлиб қолган тулкини унутмаган Аллоҳ мени унутармиди ота?!

Ота дебди:

- Ўғлим! Мен сени бировларнинг қўлига қараб қолган тулки каби эмас, тулкига қуённи олиб келиб берган шер каби бўлишингни истаган эдим. Юқоридаги қўл ҳамиша пастдаги қўлдан устундир!

Инсонлар учун уларга бирор нарса бера оладиган нарса қадрлидир. Дарахт мева бериб турса уни кесишмайди. Агар мева беришдан тўхтаса уни дарров кесиб ташлашади. Қуёш нур ва иссиқлик бергани учун уни яхши кўришади...

Шундай экан, олувчи эмас, ато қилувчи бўлайлик!

Абдулқодир Полвонов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сўнгги бобурий Баҳодиршоҳ замонида яшаган, ҳужжатулислом Қосимун Нонутвийнинг олдига Мерад шаҳрининг ҳокими Илоҳийбаҳш катта бир идишда олтин ва пулларни олиб, давоми...

1145 11:00 / 26.07.2023
Отанинг табассумиБола дадасидан сўраяпти Табассумим билан табассумингиз орасида қандай фарқ борДадаси деди Сен хурсанд бўлганингда табассум қиласан. Мен эса, давоми...

2287 10:21 / 09.12.2021
Ушбу масала юзасидан мен ҳам ўз мулоҳаза ва таклифларимни керакли тарафларга бергандим анча бурун ва ўшандан бери уларни сизларнинг муҳокамангизга ҳам ташлашни давоми...

11369 11:22 / 13.01.2018
Тонг отди. Кечаги кун мушоҳадаси ила ҳаёт деб аталмиш катта карвонга қўшиламиз. Баъзан кўнгилга эрк бериб, унинг бесамар кўчаларида роса адашдик. Баъзида давоми...

1262 14:41 / 03.11.2023