1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Бу инсон ким?

15:00 / 03.01.2022 11958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилик бу одамни танимайди. Бу киши Мисрнинг кўзга кўринган қориларининг тиловатларини ёзиб олган ва Қуръони Каримнинг овозли шаклини жамлаган инсондир.

Бу инсоннинг мақсади Қуръони Каримни кассеталарга ёздириш ва турли ривоятлар билан ўқилган тиловатларни бекатлар, вокзаллардаги радиоузел орқали халққа эшиттириш эди.

Бу одам ушбу мақсадини Азҳари шарифнинг ўша пайтдаги шайхи Шайх Шалтутга айтганида, шайх бунга рози бўлиб, ушбу фикрни маъқуллайди.

Расмдаги одам Қуръони Каримни муҳофаза қилиш жамиятига раислик қиларди.

Сўнг қироатнинг етук уламолари мазкур лойиҳани назорат қилиш учун таклиф этилади. Масалан, Шайх Омир Усмон, Шайх Абдулфаттоҳ Қози ва бошқалар шулар жумласидандир.

Ҳакамлар ҳайъати Қуръони Каримнинг тўлиқ хатм тиловатини кассеталарга ёзиб олиш учун машҳур қориларни навбати билан таклиф эта бошлайди. Уларнинг биринчиси Шайх Маҳмуд Халил Ҳусарий раҳимаҳуллоҳдир. Ҳа, Ҳусарий раҳимаҳуллоҳ Имом Осимдан Имом Ҳафс ривояти бўйича Қуръони Каримнинг илк овозли тиловати соҳиби ҳисобланадилар.

1961 йил, 18 сентябрь, соат тонгги 06:00. Қоҳира радиосида Қуръони Каримнинг тартил билан қилинган тиловати эфирга узатилди. Тиловатни Шайх Маҳмуд Халил Ҳусарий раҳимаҳуллоҳ қилардилар.

Шундан сўнг улуғ қориларнинг Қуръони Каримни тўлиқ тиловат қилганлари ёзиб олиниб, эфирга бериш давом эттирилади.

Бу устоз қорилар Шайх Мустафо Исмоил раҳимаҳуллоҳ, Шайх Миншавий раҳимаҳуллоҳ, Шайх Маҳмуд Али Банно раҳимаҳуллоҳ ва Шайх Абдулбосит Абдуссамад раҳимаҳуллоҳ эдилар.

Аллоҳ таоло юқоридаги беш улуғ қориларни мазкур улкан лойиҳада жамлади. Аллоҳ таолонинг иродаси ва изни ила, мазкур беш нафар устозларнинг барчалари Қуръони Каримнинг тўлиқ хатмини кассеталарга ёздириш шарафига муваффақ бўлдилар.

Аллоҳ таоло Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Усмон розияллоҳу анҳунинг даврларида Қуръони Каримнинг териларга ёзилиб, жамланишини насиб этган бўлса, расмдаги инсонга Қуръони Каримнинг овозли шаклини жамлашни насиб этди.

1988 йилда вафот этган, улкан лойиҳани амалга оширган бу бахтли инсоннинг исми доктор Лабийб ас-Саъийд раҳимаҳуллоҳдир.

Бугун биз интернетда тинглаётганимиз — Шайх Ҳусарий, Шайх Мустафо Исмоил, Шайх Миншавий, Шайх Банно, Шайх Абдулбосит раҳимаҳумуллоҳнинг 30 поралик қироатлари Аллоҳ таолонинг фазли билан мана шу инсоннинг меҳнати самарасидир.

Аллоҳ таоло дунёда яшаб ўтган барча қориларни, жумладан, ушбу лойиҳада иштирок этган машҳур устозларни ва улуғ ишга қўл урган Лабийб ас-Саъийдни раҳматига олсин ва Қуръони Каримга қилган хизматларининг ажрини зиёда қилиб берсин!

Интернет маълумотлари асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
61. Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочгувчи ой қилган Зот баракотлибуюк бўлди.Осмондаги юлдузларнинг буржларини Аллоҳ яратмаса, ким ярата олар эди давоми...

6118 05:00 / 23.01.2017
96. Албатта, одамлар учун қўйилган биринчи уй ndash Баккадаги муборак ва оламларга ҳидоят қилингануйдир.97. Унда очиқойдин аломатлар ndash мақоми Иброҳим бор. Ким унга давоми...

3149 18:29 / 10.05.2017
Маълумки, Қуръони карим оятлари маккий ва маданийга тақсимланади. Бу борадаги илм ҳам Қуръон илмларидан бири бўлиб танилган. Уламоларимиз бу илмга ҳам алоҳида давоми...

5071 14:52 / 14.05.2019
44. Одамларни яхшиликка чорлаб туриб, ўзингизни унутасизми Ҳолбуки, китобни тиловат қиляпсизку. Ақлни ишлатмайсизмиМаълумки, яҳудийлар ва хусусан уларнинг диний давоми...

4776 05:00 / 19.01.2017