1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Қадимги ва биринчи университет асосчисини биласизми?

15:30 / 24.12.2021 1742 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жамиятда олий маълумотли, олий даражали шахслар борки, барчалари институт ёки университетларда таҳсил олишган. Ҳеч ўйлаб кўрганмизми, биринчи университет асосчилари ким бўлган экан. Балки бу саволга дарҳол жавоб берувчилар ҳам бордир. Агар ушбу маълумотлар кимгадир қизиқ бўлса биз бундан мамнунмиз ёки билганларимиз бўлса улар учун такрор. Дунёдаги биринчи университетга ким асос солган.

«Ал-Қаровиййин» олий даргоҳи дунёдаги энг қадимги ва биринчи университетлардан бири бўлиб, унга мусулмон аёл Фотима Фиҳрия томонидан асос солинган. У милодий 800 йилда Тунисда савдогар оиласида дунёга келган. Отаси Муҳаммад бой савдогарлардан бўлган. Фотима Фихрия ўғил болалар онаси ва Фез хоним номи билан ҳам танилган. У туғилгандан сўнг Фесга (Марокаш) оиласи билан кўчиб келишган. Бу шаҳар Ислом оламининг маънавий-маърифий марказларидан бири ҳисобланади. Отаси ва укаси вафотидан сўнг, Фотима Фиҳрия Мариум исмли синглиси билан ёлғиз қолади. Уларга оталаридан катта пул миқдоридаги мерос улуши қолади. Фотима бу пулларини жамиятдаги одамларга таълим бериш учун сарф қилишга қарор қилади. У милодий 859 йил Марокашда «Ал- Қаровиййин» олий даргоҳни қурдириб, дунёда биринчи университетга асос солади.

Баъзи маълумотларга кўра, бу маскан аввал масжид бўлиб, у ерда Қуръон ва суннат ўргатилган ва йиллар ўтиб университетга айлантирилган.

Университет ташкил этилгандан бери ҳар йили бу ердан кўплаб талабалар таҳсил олиб келмоқда. Университетдан мусулмон ва жаҳон маданияти ривожига катта таъсир кўрсатган бир қанча олимлар, файласуфлар, диншунослар етишиб чиққан. Бугунги кунда нафақат мусулмонлар, балки ғарбдан мусулмон бўлмаганлар ҳам «Аль-Карауин» университетига келиб, кимё, физика ва бошқа фанларни ўрганишмоқда.

Университет асосчиси Фотима Фихрия милодий 880 йилда вафот этган.

«Ал-Қаровиййин» университети Гиннеснинг рекордлар китоби тузувчилари томонидан «Дунёдаги энг қадимги доимий олий таълим муассасаси» сифатида эътироф этилган.

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, «Ал-Қаровиййин» дунёдаги энг қадимги ва доимий таълим муассасасидир. Бироқ, Европа анъаналаридан фарқли ўлароқ, қадимги араб университетлари яқин вақтгача муассаса номидан диплом бермаган ва алоҳида мураббийлардан ўрганишга урғу берилган. Фақат 1947 йилда «Ал-Қаровиййин» Европа маъносида университетга айланди ва 1963 йилда Марокашнинг замонавий давлат университетлари тизимига киритилди.

«Ал-Қаровиййин» университети Ислом дини ва ҳуқуқ фанларига ихтисослашган бўлиб, араб тилининг классик грамматикаси ва тилшунослигига, ҳамда Моликий мазҳабига эътибор қаратади.

Шунингдек, талабалар учун исломий бўлмаган бошқа фанлардан, масалан, француз, инглиз тилларида бир нечта дарслар таклиф этилади. Таълим анъанавий усулда олиб борилади.

Хуршид Маъруф

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимиз аввалдан илмфаннинг кўплаб соҳаларида дунёга устозлик қилган уламолар, фузалолар замини бўлган. Уларнинг илмий мерослари бутун дунё бўйлаб қўлмақўл давоми...

1376 17:00 / 07.08.2022
Аллоҳнинг охирги дини Исломнинг ҳар замон ва ҳар маконга салоҳиятли эканини ҳозирги давримиз муаммоларини ҳал қилиш учун бўлаётган ҳаракатлар жараёнида яққол давоми...

3428 05:00 / 01.03.2017
.Ғамус, сўзи луғатда .чўмилиш,, .кўмилиш, маъноларини англатади. Шаръий истилоҳда эса, ботил нарса учун қасддан қасам ичишга .ғамус қасам, дейилади. Чунки, ундоқ давоми...

3111 05:00 / 03.03.2017
Нақлиёт воситаларидан фойдаланиш одоблари бир неча қисмга бўлинади. Бу одобларнинг биринчи қисми нақлиёт воситаларини бошқариш, ҳайдовчилик қилиш ҳаққини давоми...

3794 20:48 / 30.06.2017