1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Мактуб: Қўлингизни тоза тутинг!

15:42 / 09.12.2021 1859 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1949 йилда Ливан бош вазири Риёз Солҳ томонидан Баҳиж Тақийюддин қишлоқ хўжалиги вазири мансабига қўйилади. Бу Баҳиж Тақийюддиннинг биринчи бор вазирлик портфелини кўтариши эди. Шу муносабат билан унинг укаси адиб Саъид Тақийюддин унга қуйидагича мактуб битади:

«Акам Баҳиж! Биз севадиган Ливан ҳукуматига вазир бўлганингиз билан табриклайман. Шу муносабат билан болалигимиздаги баъзи хотиралар ёдимга тушди. Эсингиздами, кеч бўлганида хуфтондан сўнг раҳматли отамизнинг ёнларида ётиш учун мусобақа қилар эдик. Отамиз бизнинг қўлимизни ҳидлаб кўрар эдилар. Агар овқатдан сўнг кимнинг қўли ювилган, тоза бўлса ўшани ёнларига олар, у билан ухлар эдилар. Отамиз бугун дафн қилинганлар. Қабрларида уйқудалар. Оз муддатдан сўнг биз ҳам у кишининг олдиларига борамиз. У киши қўлимизни ҳидлаб кўрадилар. Ака! Қўлингизни тоза тутинг! Вазирлик муборак яна бир бор»!

Саъид Тақийюддиннинг акасига ёзган мактуби менга қаттиқ таъсир қилади. Эрта қиёматда бизнинг отамиз қўлимизни ҳидламаслар балки, аммо Роббимиз ҳар-бир амалимизни тафтиш қилади.

Дўстим, ўзингизга ҳалол бўлмаган бировнинг молини емасликка қодир бўлсангиз еманг.

Саховатли Роббимиз Ўзи билан бизнинг ўртамиздаги гуноҳни эҳтимол кечириб юборар. Аммо Одиллиги туфайли бандаларнинг ҳаққини кечмайди. Ёдимиздан чиқмасинки, Аллоҳ шаҳиднинг қарзидан бўлак барча гуноҳини кечиради.

Қабрга бировнинг кўнглини қолдирган ҳолда, бировнинг қалбини жароҳатлаган ҳолда, қўполлигимиз билан бировларнинг кўзидан ёш оқизган ҳолатда бормайлик иложи бўлса.

Шу муносабат билан ҳокимликка, вазирликка ва ҳоказо мансабларга янги сайланаётган акаларимизга Роббимиз ҳузурига қўллари тоза ҳолда боришларини истаб қолар эдим!

Саломлар бўлсин қалбингизга!

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бадр қудуғи бизларга бадр маъракаси ҳақида сўзлаб берадиМенинг номим Бадр. Жойлашган жойим Макка ва Мадина орасида. Мусофир ва подачилар сувим борлиги учун давоми...

1919 11:30 / 22.01.2021
нубувватнинг 6йили зулҳижжа ойи, милодий 615 йил, сентябрьБир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалиги яқинида ўтирганларида, олдиларидан ўтиб давоми...

5090 18:00 / 17.02.2020
Солиҳ алайҳиссаломнинг оталарининг исми Убайд бўлиб, насаблари Нуҳ алайҳиссаломга бориб тақалади. У зот боида араблардан бўлмиш Самуд қабиласига давоми...

3607 17:10 / 31.05.2019
Усмонийлар таслим бўлганидан кейин биринчи жаҳон урушида Мадинани Британияликлардан ҳимоя қилган Фахриддин пошо халқнинг босқинчи кучларга қарши туришига давоми...

3083 16:00 / 17.11.2023
Аудиолар

121282 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42794 14:35 / 11.08.2021