1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Намозда саф қоидалари

19:00 / 05.12.2021 2986 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدُبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا كُنَّا ثَلَاثَةً أَنْ يَتَقَدَّمَ مِنَّا أَحَدُنَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч киши бўлсак, биримизнинг олдинга ўтишини амр қилдилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Демак, имомга иқтидо қилувчилар сони икки кишидан иборат бўлса ёки иккитадан ортиқ бўлса, имомнинг орқасида турадилар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَّى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي بَيْتِ أُمِّ سُلَيْمٍ فَقُمْتُ وَيَتِيمٌ خَلْفَهُ وَأُمُّ سُلَيْمٍ خَلْفَنَا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймнинг уйида намоз ўқидилар. Мен ва бир етим бола у зотнинг орқаларида турдик. Умму Сулайм эса бизнинг орқамизда турди».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Умму Сулайм ҳазрати Анас розияллоҳу анҳунинг оналаридир. Етим бола эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Зумайранинг ўғли бўлган.

Ушбу ривоятдан имомнинг ортидан эркаклар, эркаклар ортидан аёллар саф тортиши лозимлиги маълум бўлади.

وَعَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَمَّهُ وَامْرَأَةً مِنْهُمْ، فَجَعَلَهُ عَنْ يَمِينِهِ وَالْمَرْأَةَ خَلْفَ ذَلِكَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ва улардан бир аёлга имомлик қилдилар. Бас, уни ўнг томонларига, аёлни эса орқаларига қўйдилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, иқтидо қилувчилар бир эркак, бир аёлдан иборат бўлса, эркак киши имомнинг ўнг томонида, аёл киши эса орқароқда, имомнинг тўғрисида туради.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти жойда намоз ўқишдан наҳий қилдилар ахлатхонада, давоми...

3803 18:00 / 22.08.2021
. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида масжид хом ғиштдан бино давоми...

1785 20:00 / 25.07.2021
. .Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. У зот бирдан одамларнинг давоми...

1667 16:00 / 21.11.2021
Кўплаб инсонлар амал қилмай, унутиб қўйган суннатлардан бири ndash таом ва ичимликни совутиб истеъмол қилишдир. Овқатни совутиб ейишда кўплаб тиббий фойдалар давоми...

1899 09:35 / 29 январь