1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Фойдали ишда рақобатлашиш

16:00 / 02.12.2021 1826 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир она айтади: «Бир куни мен бир нечта қоғоз сотиб олдим. Бу қоғозларга ҳар хил мукофотларни ёзиб қўйдим. Масалан, ўн беш дақиқа ўйнаш, ширинлик, музқаймоқ истеъмол қилиш, ўн беш дақиқа компьютер ўйнаш, ўттиз дақиқа ота-она билан суҳбатлашиш ва шунга ўхшаш шартларни ёзиб қўйдим. Фарзандларим яхши кўрадиган нарсаларни ҳам ёзган эдим. Сўнгра уларга: «Агар беш вақт намозингизни тўлиқ адо этадиган бўлсангиз, шу қоғозлардан бирини танлайсиз ва ичидага мукофотга эга бўласиз. Яна ким биринчи сафда намоз ўқийдиган бўлса, иккита қоғозни танлаб, ўша ёзилган нарсаси муҳайё бўлади» деб айтдим. Алҳамдулиллаҳ, бу фикр фарзандларим томонидан жуда гўзал маъқулланди. Шу сабабли улар намозда мусобақалашадиган бўлишди. Авваллари эса жуда дангасалик қилишар эди. Энг қувонарли томони шу бўлдики, фарзандларим фойдали ишда рақобатлашадиган бўлишди».

Баъзи ота-оналар фарзандларини намоз ўқиши билан барчани олдида фахрланишади. Бу нарса фарзандини янада кўпроқ шижоатлантиради ва тиришқоқ бўлишга ундайди. Фарзанд эса ундан ҳам кўпроқ ҳаракат қилади. Аммо ота ўғлини мақтаётган вақтида бошқа инсон кўриб қолса, унинг хасади келади. Негаки, ўша инсоннинг фарзанди намозини тўлиқ адо этмаганлиги туфайли у кишида нафрат бошланади. Ўз фарзандидан ҳам шу нарсани талаб қилади. Унга кўп танбеҳлар беради. Фарзанди айтганини бажармаганидан кейин урушга ҳам қўли бориши мумкин.

Баъзи оналар эса қизини гўзаллиги билан мақтанишади. Фарзанди бу гапни эшитганидан кейин, ўз тенгдошлари олдида кибрланади. Бунинг натижасида кўра олмаслик юзага келади.

Афсуски, ота-оналар фарзандини фахрланиши лозим бўлмаган ишлари билан фахрланишади. Фахрга сабаб бўладиган нарса бу — намоздир. Сен намоз ўқийдиган фарзандинг билан одамларни олдида ғурурлансанг, уни намозга бўлган шижоатини янада оширасан. Сен бошқа ота-оналарнинг боласини ҳасаддан ҳоли бўлган ҳолатда намозига ундаётган бўласан. Негаки, пайғамбаримиз: «Икки нарсада ҳасад йўқ» деб айтганлар. Албатта, намоз ўқишда ҳам ҳасад бўлмаслиги керак.

Бир фарзанд айтади: «Отам одамларни олдида мақтаганлари сабабли мен таҳоратимни мукаммал адо этадиган ва намозга муҳаббатли инсон бўлганман. Негаки, отам қаерда бўлмасинлар, қаерда ўтирмасинлар мени таҳоратим ва намозим ҳақида: «Менинг ўғлим Рамазонда қиямул лайл қилади ва таровеҳ намозига чиқади. У ёш бўлишига қарамай таҳоратни ҳам намозни ҳам жуда гўзал адо этади. Масжидга азон айтилиши биланоқ бориб, суннат намозларини муҳофаза қилади», деб айтар эдилар. Катта бўлганимдан кейин отам нима сабабдан бундай қилганларини англаб етдим. Сўнгра мен намозга муҳаббат қўйдим. Отам намозга бефарқ бўлмаслигим учун кўп ҳаракат қилар эдилар».

Қизлардан бири айтади: «Менинг онам қариндошларни ва дугоналарини олдида намоз ўқишим ҳақида мақтанар эдилар. Қолганлар бўлса, қизини чиройи, яхши ўқиши ва чаққонлиги билан мақтанишар эди. Онам эса мени намозим билан мағрурланар эдилар. Бунинг натижасида мен намозга муҳаббат қўйдим. Шунга қарамай ўқишда тиришқоқ бўлдим. Қолган қизлардан фарқли ерим шу бўлдики, онаси қайси нарсада мақтанган бўлса, улар ўша нарсани яхши кўришди. Аммо онам мени намозим билан фахрланганлари учун намозим ҳам анча мукаммал бўлди ва ўқишларим ҳам яхшиланди».

Сизни ота онангиз бошқаларни олдида мақтанганми? Нима ишингиз туфайли? Натижасичи? Ўйлаб кўрингчи?

Одамларни олдида фарзандингиз билан фахрланасизми? Нимаси билан фахрланасиз? Натижа нимада?

Бир ўйлаб кўрайлик...

Оталардан бири айтади: «Менинг отам доно инсон бўлганлар. Улар мақташнинг сирларини билар эдилар. Содиқ мақташ, яхши ишларни бажариш учун шижоатлантиради. Ҳар доим дўстлари билан йиғилганларида: «Менинг ўғлим, намозларини кечиктирмай адо этади» дер эдилар. Отам мени олдимда бу ишни кўп такрорлар эдилар. Шу ишлари намозни яхши кўриб қолишимга туртки бўлган. Алҳамдулиллаҳ, битта фарз намозини ҳам қолдирмадим. Эй Роббим, шу намозларимни ижобат айлагин! Бу намозларимдаги ажр ва мукофотларини отамнинг мезонларига қўшгин»!

Оталардан бири айтади: «Мен фарзандим билан хона эшигининг ортига доска илиб қўйганмиз. Ҳар битта масжидда ўқилган намоз учун ўша доскага битта юлдузча ёпиштирамиз. Агар уйимизга меҳмон келиб, хонадаги доскага кўзи тушса, у ҳақида айтиб бераман. Меҳмон ундан фахрланиб, битта юлдузча қўйишим мумкин. Юлдузчалар сони ўнтага етганда, фарзандимни совға билан рағбатлантираман» деб келишиб олди. Бу жуда ҳам ажойиб ғоя бўлди. Меҳмонлар чиройли сўзларни ёзиб, унга юлдузчалар хадя этишаётганлигини кўриб ҳам фарзандим намозга анча қоим бўладиган бўлди».

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
....Ушбу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан олдин аҳамият берган нарсалардан бири ҳақида сўз кетмоқда. У ҳам бўлса, анбиёларнинг давоми...

6446 05:00 / 04.01.2017
Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ғусл қилгани сув қўйдим. Бас, у зот икки қўлларини икки ёки уч марта давоми...

5145 05:00 / 09.01.2017
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Аёл киши қандоқ кийимда намоз ўқийди, деб сўралди. У киши .У химорда ва бутун жисмини тўсиб икки қадамининг устини давоми...

3969 05:00 / 09.01.2017
...Мазкур ҳадисларни ўрганган одамда бу масалада икки хил йўл тутиш мумкинлиги ҳақида хулоса қолади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг масжидга давоми...

6556 05:00 / 09.01.2017