1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: «Сиз бизга доим кераксиз» ва «Меҳрдан завқланинг» тадбири ўтказилди

15:30 / 01.12.2021 1436 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 1 декабрь чоршанба куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг конференц залида имконияти чекланган юртдошларимизнинг савдо кўргазмалари ташкил этилди. Ушбу кўргазма «Сиз бизга доим кераксиз» шиори остида бўлиб, унда имконияти чекланган кишилар томонидан тайёрланган ҳар хил уй жиҳозлари, болалар учун ўйинчоқлар, қизларимизга чиройли соч турмаклари, махсус совғалар, қалпоқчалар, жойнамоз, лавҳ, тасбеҳлар қўйингки, ўзлари тайёрлаб келган маҳсулотларининг савдоси бўлиб ўтди. Уларнинг имкониятлари чекланганига қарамай, ажойиб, кишини кўзини қувнатадиган маҳсулотлари биз соғлом инсонларга ибрат намунаси бўлди десак муболаға бўлмайди. Пешин намозидан сўнг масжид имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид йиғилган жамоатга имконияти чекланганлар ҳақида қисқа бўлсада, ибратли мавъиза қилиб бердилар. Мавъизадан кўнгиллари роҳатланган юртдошларимиз кўргазмага ташриф буюриб, имконияти чекланган азизларимизга ўз яхшиликларини, ҳадяларини, улар олиб келган маҳсулотларини ўз нархидан ҳам қийматроқ нархда савоб умидида меҳр кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Аллоҳ таоло савоб умидида қилган эҳсонларини мақбул айласин.

Яна бир хушхабар!

Пойтахтимизнинг марказида жойлашган «Мумтоз» тўйхонасида «Меҳрдан завқланинг» шиори остида «Меҳр 2020» томонидан тадбир ташкиллаштирилди. Ушбу тадбирга улуғ устоз шайх Абдулазиз Мансур, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий домла, Исоқжон домла Бегматов, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, Аброр Мухтор Алий домла, аҳли илмлар ва бошқа меҳрга илҳақ қалблар, азизлар ташриф буюришди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким етимни кафиллигига олса ва уни ўз таомига шерик қилса, ғамхўрлик кўрсатса, у одам, албатта, жаннатга киради», дедилар. (Имом Муслим ривояти).

Устозларимиз, домлаларимиз ушбу тадбирда етимнинг ҳаққи, унга яхшилик қилиш, меҳр кўрсатиш, бундай савоб ишларда мусобақалашиш каби мавзуларда мавъизалар қилиб бердилар. Тадбирга ташриф буюрган кўнгли ўксик, муҳтожларга чиройли дастурхон безатилиб, ҳадялар улашилди. Тадбир жараёнида нашидалар айтилди, қалбларга сурур бағишланди. Устозларимиз тадбир сўнгида хайрли дуолар қилдилар.

Маълумотларга кўра, Фарғона, Қўқон, Наманган вилоятларида етимхоналар ёпилгани ва бундай хайрли ишлар давом этаётгани хабари берилди.

Аллоҳ таоло хайрли ишларни бардавомли қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойи кейинги ҳафтадан бошланади. Al Jazeera вебсайтининг хабар беришича, бу йил рўза тутилган мамлакатга қараб рўза тутиш 10 соатдан 21 соатгача давом давоми...

3387 18:05 / 09.04.2021
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмийтадқиқот маркази қуйидаги йўналишларда танлов эълон қилади.Имом Мотуридий давоми...

1168 10:16 / 29.05.2021
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Самарқанд шаҳар бош имомхатиби вазифасида ишлаб келган Нуриддинхон Исломовнинг вафоти муносабати билан давоми...

972 10:51 / 23.09.2020
Эртага, 4 июнь куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб .Закот, назрлар, садақалар ва каффоратлар, китобининг таништирув давоми...

684 15:30 / 03.06.2022
Аудиолар

120810 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42376 14:35 / 11.08.2021