1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Дунё ва охиратнинг ягона ҳокими

19:00 / 30.11.2021 1876 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло мусулмонларга хитоб қилиб, уларни бўлинмасликка, ихтилофга тушмасликка, ўзларидан аввалги ўтган аҳли китобларга ўхшамасликка чақиради. Бу ҳақда Ўз каломида шундай марҳамат қилади:

وَلاَ تَكُونُواْ كَالَّذِينَ تَفَرَّقُواْ وَاخْتَلَفُواْ مِن بَعْدِ مَا جَاءهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَأُوْلَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ

Ўзларига очиқ-ойдин ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб, ихтилофга тушганларга ўхшаш бўлманглар. Ана ўшаларга улкан азоб бордир (Оли Имрон сураси, 105-оят)

Яъни, «Эй мусулмонлар! Сиз ҳам ўзларига очиқ-ойдин оятлар келганидан кейин бўлиниб, ихтилофга тушган яҳудий ва насороларга ўхшаб бўлиниб, ихтилофга тушманг. Ана ўшаларга ихтилофлари туфайли қиёмат куни улуғ азоб бордир».

يَوْمَ تَبْيَضُّ وُجُوهٌ وَتَسْوَدُّ وُجُوهٌ فَأَمَّا الَّذِينَ اسْوَدَّتْ وُجُوهُهُمْ أَكْفَرْتُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ فَذُوقُواْ الْعَذَابَ بِمَا كُنْتُمْ تَكْفُرُونَ

Юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда. Аммо юзлари қора бўлганларга: «Иймон келтирганингиздан кейин кофир бўлдингизми?! Куфр келтирганингиз учун азобни тотиб кўринг», – (дейилур). (Оли Имрон сураси, 106-оят)

Ушбу ояти карима қиёмат кунини ажойиб тарзда васф қилмоқда. Қисқа ва лўнда. Ортиқча бўёқ ҳам, беҳуда сўз ҳам йўқ. Қиёматга кимлардир оқ – ёруғ юз билан, кимлардир қора юз билан келадилар. Қора юз билан келганлар ўшанда итоб нидосини эшитадилар. Уларга:

«Иймон келтирганингиздан кейин кофир бўлдингизми?! Куфр келтирганингиз учун азобни тотиб кўринг», (дейилур)».

Бу эса азоб устига азоб, юзларидаги қоралик устига баттар қораликдир.

وَأَمَّا الَّذِينَ ابْيَضَّتْ وُجُوهُهُمْ فَفِي رَحْمَةِ اللّهِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ

Юзлари оқ бўлганлар эса улар Аллоҳнинг раҳматидадирлар. Улар унда мангу қолувчидирлар. (Оли Имрон сураси, 107-оят)

Ёруғ юз билан келганлар, албатта, бу дунёда қилган яхши амаллари, иймонлари туфайли беҳисоб ажру мукофотларга сазовор бўладилар. Энг муҳими, улар Аллоҳ таолонинг раҳматида абадий қоладилар.

Кейинги оятда Набий алайҳиссаломга хитоб қилиниб, у зотга Аллоҳнинг оятлари ўқилаётгани баён этилади:

تِلْكَ آيَاتُ اللّهِ نَتْلُوهَا عَلَيْكَ بِالْحَقِّ وَمَا اللّهُ يُرِيدُ ظُلْمًا لِّلْعَالَمِينَ

Булар Аллоҳнинг оятлари бўлиб, уларни сенга ҳақ ила тиловат қилмоқдамиз. Аллоҳ оламларга зулмни ирода қилмас. (Оли Имрон сураси, 108-оят)

Яъни, «Бу оятлар, шубҳасиз, Аллоҳнинг оятларидир. Бошқа нарса эмас. Эй Муҳаммад, уларни сенга ҳақ ва адолат ила тиловат қилмоқдамиз. Аллоҳ одамларга зулмни хоҳламайди. У Зот беайб одамни жазоламайди. Гуноҳкорнинг азобини ошириб юбормайди. Яхшилик қилган банданинг савобини камайтириб ҳам қўймайди.

وَلِلّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ وَإِلَى اللّهِ تُرْجَعُ الأُمُورُ

Осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам Аллоҳникидир. Ва барча ишлар Аллоҳгагина қайтарилур. (Оли Имрон сураси, 109-оят)

Модомики, осмонлару ердаги жамики нарсалар Аллоҳники экан, уларни қандай хоҳласа, шундай тасарруф қилади. Бунинг устига, барча ишлар Аллоҳнинг Ўзига қайтарилади. Демак, бу дунё ва охиратнинг ягона ҳокими Аллоҳнинг Ўзидир.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди


Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қиладиАллоҳ ndash Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар давоми...

3222 15:35 / 20.04.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Аллоҳ сизларга ҳаёт тиргаги қилиб қўйган молларингизни эси пастларга берманг. Уларни ўшандан давоми...

5608 14:00 / 05.03.2023
Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади Сен .Эй яҳудий бўлганлар, албатта, сиз бошқа одамлардан фарқли ўлароқ, .Аллоҳнинг авлиёларимиз,, деб давоми...

4350 15:47 / 14.12.2018
Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади .Албатта, исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса Роббига ўта ношукр бўлгандир, давоми...

580 19:00 / 27 февраль