1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Ота-оналар ҳадеб аралашаверманг!

17:00 / 25.11.2021 2327 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир жамиятда оила бузилиши ва шунга ўхшаш муаммоларнинг келиб чиқиши бир неча омилларга боғлиқ бўлади. Ўша муаммоларни ҳал қилиш учун, аввало, мазкур сабабчи омилларни атрофлича ўрганиб чиқиш, таҳлил этиш ва уларни бартараф қилиш чоралари ишлаб чиқилади. Шу тарзда аста-секин бош муаммонинг ҳам ечими топилади. Бунда, албатта, муаммоси бор жамиятнинг ва унинг аъзоларининг шарт-шароитлари ва хусусиятлари, турмуш тарзлари ва бошқаларнинг таъсири бўлади.

Махсус ташкилотлар жамиятдаги муаммоларни ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиб бўлганидан кейин биргаликда муаммони ҳал қилишга ўтилади.

Мазкур муаммоларнинг энг кўзга кўринганларидан бири оила бузилишидир, десак муболаға қилмаган бўламиз. Чунки оила муаммоси бугунги кунда деярли барча жамиятларни ташвишга солиб турган муаммолардан бири экани ҳеч кимга сир эмас.

Мусулмонлар яшайдиган жамиятларда оила масаласи ва муаммоси бўйича диний уламоларга кўп мурожаат бўлиши турган гап. Чунки оила қуришда, оила тутишда, оиланинг мустаҳкамлигида ва оила бузилишининг олдини олишда ва ниҳоят, бузилган оилаларни қайта тиклашда динимиз таълимотлари доимо керак бўлади. Шунинг учун ҳам мусулмон аҳоли бу масалаларнинг барчасида диний уламоларга тез-тез мурожаат қилиб, улардан насиҳат, кўрсатма ва маслаҳатлар олиб турадилар. Хусусан, оила бузилиши борасида мурожаатлар кўп бўлади. Бу эса, уламоларга бошқа маълумотлар қатори, оила бузилиши ва унинг сабаблари тўғрисидаги маълумотлардан ҳам бохабар бўлиш имконини беради.

Вилоятларимиздан бирида фаолият олиб борувчи бош хатиблик идораси ўзларига оилани қайта тиклаш масаласида мурожаат қилганлар учун сўровнома тайёрлаб, унда ажрашишнинг сабаби ҳақида ҳам савол беришган. Натижада ўзларидаги оила бузилишига сабаб бўлаётган омилларни аниқлашга эришганлар. Уларнинг олиб борган сўровномалари жамиятда оила бузилишига сабаб бўлаётган омиллар ичида биринчи ўринда ароқхўрлик, иккинчи ўринда ота‑оналарнинг аралашуви эканини кўрсатган.

«Бахтиёр оила» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқимиз тўй олдидан тўйхонани, артистни, ошпазни, меҳмонларни гаплашиб қўйиш, дастурхонга қўйишга таом, ичимликлар ҳозирлаш каби моддий тайёргарликни амалга давоми...

2405 11:26 / 25.12.2021
islom.uz middot 68 ndash Фарзанд доимо отаонага ширин сўзларни айтиши вожибдир 38. Фарзанднинг отаонага яхшилик қилиши турларидан бири ndash олдиларига кирганда ва чиққанда давоми...

2130 18:02 / 02.08.2020
1. Ўгай оналар.2. Фарзандларнинг хотинлари.3. Қайноналар.4. Ўгай қизлар.Яъни, хотиннинг бошқа эридан бўлган қизи ҳам эрга ҳаром бўлади. Бунга ўгай қиз набиралар ҳам давоми...

2841 17:03 / 09.11.2018
Эрхотин орасидаги хилофни бартараф қилишда қуйидагиларга эътибор бериш тавсия қилинади1. Аввало муаммо ҳақиқатда ҳам хилоф даражасига бориб етганми ёки давоми...

3442 19:00 / 31.05.2021
Аудиолар

121477 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42976 14:35 / 11.08.2021