1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ўлчов: Биз шунақа бўлиб қолдикми?

09:00 / 23.11.2021 2579 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вақти-вақти билан саҳобаларга ўтганлар қиссасини айтиб бериб давраларини фойдага тўлдириб ўтирар эдилар. Бир куни уларга Бани Исроилда бўлиб ўтган қуйидаги воқеани айтиб бердилар:

«Бани Исроилдан бир аёл боласини эмизиб ўтирган эди. Унинг олдидан белгили бир чавандоз ўтиб қолди. Аёл дуо қилди:

-Эй Аллоҳим! Ўғлимни шунга ўхшаган қилгин!

Шунда эмиб турган чақалоқ кўкракни қўйиб, чавандозга қараб деди:

-Аллоҳим! Мени унга ўхшаган қилмагин!

Сўнгра у яна онасини эма бошлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларини сўриб кўрсатганлари ҳали ҳам кўз олдимда турибди».

Сўнгра ҳалиги аёл бир чўрининг олдидан ўтди ва дуо қилди:

-Эй Аллоҳим! Боламни унга ўхшаган қилма!

Бола кўкракни қўйиб юбориб деди:

-Эй Аллоҳим! Мени унга ўхшаган қилгин!

Аёл:

-Нега?, дея сўради.

Бола деди:

-У чавандоз золимлардан биридир. Бу чўрини эса инсонлар ўғирликда, зинода айблашган эди. Ваҳоланки, у бу ишларни қилмаган!

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилганлар.

Қуръон ва ҳадисдаги қиссалар фақатгина кўнгилни хушлаш учун, эрмак учун айтиладиган гаплар эмас. Улар ваъз олиш, ибратланиш учун келтирилади. Иймон келтириш, тасдиқ қилиш учун келтирилади. Ақл қанчалар ажабланмасин, бу келтирилган қиссалар ҳаққоний қиссалардир. Ақл борлиқдаги қонунларга хилоф воқеаларни ҳазм қила олмайди. Борлиқдаги қонунлар эса инсонларга ўтади, Аллоҳга эмас.

Иброҳим алайҳиссалом ҳақиқатдан ҳам оловда ёнмаганлар. Мусо алайҳиссалом ҳақиқатдан ҳам денгизни асолари билан иккига бўлганлар. Юнус алайҳиссаломни ҳақиқатдан ҳам кит ютган ва унинг қорнидан эсон-омон чиққанлар. Сулаймон алайҳиссалом ҳақиқатдан ҳам ҳайвонлар, қушлар ва ҳашаротлар билан гаплаша олганлар.

Юқоридаги ҳадисни дунё яралганидан бери ўтган ишончли кишиларнинг энг ишончлиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтаяптилар. Буни муҳаддислар ичида энг буюги ва ишончлиси имом Бухорий ривоят қиляптилар. Бунга иймон келтириш вожиб!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ташқи кўринишга, дунёнинг ҳашамати ва зийнатига алданмасликни таълим беряптилар. Аёл ҳавас қилган ва фарзандини унга ўхшашини орзу қилган чавандоз золим ва қонхўр экан. Аёл жирканган ва фарзандини унга ўхшашини истамаган чўри эса мазлума ва покиза экан.

Ташқи кўриниш бизни алдамаслиги лозим. Ҳозирги ҳолатимизда агар Мадинада фаразан озғингина бўлган Абу Бакр розияллоҳу анҳуни кийимларини чангини қоқиб юриб кетаётганларини кўрганмизда у зотни пайғамбарлардан кейинги энг афзал инсон деб эмас, бирор-бир фақир деб эътибор бермасдан ўтиб кетар эдик.

Агар биз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни фаразан Мадина кўчаларида ямоқ солинган кийимлари билан югуриб кетаётганларини кўрганимизда эҳтимол бирор-бир камбағал бирор жойда овқат тарқатилаётган бўлса, ўша учун югуриб кетяпти, деб ўйлаган бўлар эдик.

Агар биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сирларининг соҳиби бўлган буюк саҳоба Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳуни асҳоби суффа орасида кўрганимизда эҳтимол у зотга раҳмимиз келиб «бечора» деган бўлармидик?!

Биз шунақа бўлиб қолдикки, бугун миллат пулини ўғирлаб миллионларга эга бўлган, монополия қилиб миллионларга эга бўлган бойларни ҳаром пуллари ичида кўрсак, қиммат машинасида кўриб қолсак оғзимиздан сув оқиб унга ҳавас қиладиган бўлдик. Қорун сингари уларни бир куни ер ютишини унутдик!

Фаразан Фиръавнни Маккада туриб амри-маъруф қилаётганини кўриб қолсак уни дарров авлиёга чиқариб қўядиган зоҳирбинларга айланиб қолдик, Аллоҳ сақласин!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фаластиндаги ушбу зайтун дарахтининг ёши Фаластин харитасини электрон харитадан ўчирган amazon, google дан ҳам қадимийроқ ҳисобланади. Ҳадисларда зикри келган, кўплаб давоми...

2211 14:00 / 16.06.2022
Сулаймон алайҳиссаломнинг даврларида улуғ Пайғамбарнинг қўйларини боқиб юрадиган чўпон бор эди. Кунларнинг бирида унинг олдига бўри келиб .Менга битта қўйдан давоми...

5997 15:39 / 26.11.2022
Бидъатлар асл жиҳатидан икки хил бўлади1. Эътиқодий2. Амалий.Эътиқодий бидъатлар ақийдага, амалий бидъатлар шариатга оиддир.Бидъатларнинг энг хатарлиси эътиқодда давоми...

6170 20:28 / 03.07.2017
Милодий 11211269 йиллар орасида Шимолий Африка, Андалус ва Ғарбий Саҳро давлатларига ҳоким бўлган Муваҳҳидлар Давлатининг асосчиси Абдул Муъмин пойтахт Марокаш давоми...

2080 16:45 / 31.12.2023
Аудиолар

121538 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43023 14:35 / 11.08.2021