1445 йил 14 зулқаъда | 2024 йил 22 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Икки Ҳасан Бухорий Маккада учрашди

15:19 / 08.11.2021 1896 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юртимиз олимлари ҳамиша илмда пешқадам бўлиб келган ва ҳатто икки Ҳарамда ҳам таълим беришга лаёқат топганлар. Ўтган асрда Ҳарами шарифда бир қатор Бухорийлар (минтақамиздан борган муҳожирлар шундай аталган) дарс берган. Бугун ҳам икки Ҳарам мударрисларидан бири ўзимиздан — Ҳасан Бухорийдир. У Рамазон ойида Ҳарами шарифда таровеҳ намозида имомлик ҳам қилган. Асосан Маккаи Мукаррамада, вақти билан Мадина ҳарамида дарс беради. Хусусан, усул илмида етук мутахассис. Ҳозирда Масжидул Ҳаромда усул ва сийратдан дарс ўтмоқда. Сийратдан Қози Иёзнинг «Шифо»сидан дарс айтаётган экан. Бу ҳафта иккала дарсида ҳам қатнашдим. Дарс ўтиш услублари ҳам, илмий асосга эга аниқ юқори экан. Дарсдан кейин укалари шайх Ҳусайн имомлик қиладиган масжидда у кишини зиёрат қилдик. Бир шогирди Абу Амр қироатида хатмни якунлаётган экан, ўшанга таклиф қилдилар. Хатмонадан сўнг анча гаплашдик. Мен эгизим борлиги, у Ҳусайн деб аталиши ва бизда шундай одат борлигини айтсам, «Бу ердаги Бухорийларда ҳам бу одат бор, менинг ҳам Ҳусаним бор», деб қолди.

Мен: «Ўхшашмисизлар? » десам, «Йўқ», деб кулди.

Мени энг хурсанд қилган нарса у кишидаги Ватанга нисбатан муҳаббат бўлди. Тўғриси, бу ҳолни ҳамма Ватандошларда ҳам топа олмайсиз. 2018 йил юртимизда ўтказилган Қуръон мусобоқасининг якунига таклиф қилинган эди, бироқ у ердаги ҳужжат ва тартиб узоқ вақт талаб қилгани учун узр айтгандилар. Келаси сафар насиб бўлиб қолади, иншааллоҳ, деб, яхши ниятлар қилдик.

Устоз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳиматуллоҳи алайҳни танир экан, у киши ҳақида суҳбатлашдик. Мен ҳозирда давлатимиз раҳбари тарафидан Ҳазрат номларида масжид очилганини, у ерда ўғиллари Исмоил домла Муҳаммад Содиқ имом-хатиб эканини айтдим. Бизда мусҳаф чоп қилинаётганини эшитган экан, бу ҳам Устознинг саъй-ҳаракатлари натижаси эканини изҳор қилдим. У киши юртдаги ислоҳотлардан жуда хурсанд бўлишаётганини ва ҳамиша дуода эканини урғулади.

Буни қарангки, Маккада Ҳасан Бухорий «Шифо»дан олдин ҳафтанинг ҳар пайшанбаси кечки пайт Имом Термизийнинг «Шамоили Муҳаммадия» китобидан дарс ўтган экан ва ушбу дарс асосида китобга шарҳ ёзибди. Ўша китобдан бир дона совға қилиб, дастхат ёзиб бердилар. Мен у кишига: «Биз ҳам масжидда «Шамоил» китобини олти ойда ўқиб тугатдик ва китоб қиладиган бўлсак, шарҳингиздан фойдаланимиз, иншооллоҳ», дедим. (Буни қарангки, биз ҳам дарсни пайшанба ва душанба кунлари ўтгандик.)

Хуллас, у киши жуда хурсанд бўлдилар ва дуолар қилиб қолдилар.

Кейин ўғлига табассум қилганча мени «Бу киши Ҳасан Бухорий бўлади», деб таништирди. Шундай қилиб, Икки Ҳасан Бухорий Маккада учрашди

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олимнинг тўлиқ исми қуйидагича Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон ибн Қаймаз ибн Абдуллоҳ Шамсиддин Абу Абдуллоҳ алТуркманий адДиёрбакрий алФариқий адДамашқий давоми...

3812 22:00 / 27.04.2017
Бир киши Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг олдиларига келди ва у зотга Менинг пулларим зое бўлди. Уларни бир жойга кўмиб қўйгандим. Ёмғир ёғиб, сел келиб, пул давоми...

3393 22:25 / 27.04.2017
Уларнинг қисқача таржимаи ҳоли ва илмий фаолияти билан таништирамиз. Устоз Миср Араб республикаси, Қоҳира шаҳрида истиқомат қилади. Қоҳира университети усулид давоми...

1358 18:58 / 15.11.2022
Улуғ султон, Абул Фатҳ Маликшоҳ ибн султон Алп Арслон Муҳаммад ибн Чағирбек Салжуқий Туркий.Оталаридан кейин ҳукмронлик қилганлар. Алп Арслоннинг кўрсатмаларига давоми...

1921 11:00 / 30.08.2021
Аудиолар

121726 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7103 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43166 14:35 / 11.08.2021