1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қиёматнинг маҳкамаси қонунларидан

14:30 / 04.11.2021 2493 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. (У Кунда, у ерда) махфийлиги бўлмаган делолар, ошкор этиш тақиқланган ҳужжатлар бўлмайди («ўта махфий», «конфеденциал», деган муҳрларсиз): «...ва қиёмат куни унга китоб чиқарамизки, унга очилган ҳолда рўбарў бўлур». (Исро сураси, 13- оят).

2. Кучайтирилган қўриқчилар кузатуви остида келтирилиш: «Ва ҳар бир жон ҳайдагувчи ва гувоҳлик берувчи билан келди». (Қоф сураси, 21-оят).

3. Зулм, ноҳақлик имконсиз: «...ва Мен бандаларга зулм қилгувчи эмасман». (Қоф сураси, 29- оят).

4. Бу ерда сизни ҳимояловчи адвокат, ҳимоячи бўлмайди: «Китобингни ўқи, бугунги кунда сен ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан (дейилур)». (Исро сураси, 14-оят).

5. Пора бериш, ўртага воситачи қўйиш имконсиз: «У кунда на мол манфаат берар ва на болалар». (Шуаро сураси, 88-оят).

6. Бошқаларнинг ўхшаш исми шарифлари билан адашиб кетилмайди: «Роббинг унутгувчи бўлмаган». (Марям сураси, 64-оят).

7. Кўрсатмани қўл билан ҳамда нутқ ила қабул қилиб олинади: «Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у, мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар... Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим, дейдир». (Ал- Ҳааққаҳ сураси, 19-20-оятлар).

8. Ғоибона, йўқ шахсга ҳукм қилинмайди: «Албатта, барчалари тўпланган ҳолларида ҳузуримизга ҳозир қилингайлар» (Йасин сураси, 32-оят).

9. Ҳукм устидан кассация ёки аппеляция тартибидаги шикоятлар бўлмайди, яъни ҳукм ўзгартирилмайди: «Менинг ҳузуримда гап ўзгармас...», деди». (Қоф сураси, 29- оят).

10. Ёлғон гувоҳлик, «шаҳадатуз зуур» бўлмайди: «Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур». (Йасин сураси, 65-оят).

11. Унутиб қолдирилган иш ҳужжатлари, файллар бўлмайди: «Аллоҳ ҳисоблаб турган, улар эса унутганлар. Ҳолбуки Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир». (Мужодала сураси, 6-оят).

12. Амалларга ўта дақиқ, тўғри тарозулар белгиланган: «Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирурмиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз». (Анбиё сураси, 47-оят).

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нуҳ айлайҳиссалом бир аёлнинг йиғлаётганини кўрдилар ва ундан .Нега йиғлаяпсиз,, деб сўрадилар.Аёл .Кичик ёшдаги ўғлим ўспиринлик пайтида вафот этди,, деди.Нуҳ давоми...

4369 14:00 / 09.08.2022
Ҳаёнинг инсон зоти учун, унинг оиласи, ватани, жамияти ва бутун дунё учун фойдалари сонсаноқсиздир. Биз буларнинг баъзиларини эслаб ўтамиз.1. Ҳаё иймон давоми...

2086 16:00 / 27.06.2021
иккинчи мақола Иккинчи амалФарз ибодатларни адо этиш билан бирга Аллоҳ таолога нафл ибодатлар қилиб, У Зотга қурбат ҳосил қилиш. Чунки нафл ибодатлар муҳаббат давоми...

2358 09:30 / 22.01.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Аёлларга яхши муомалада бўлинглар, чунки аёл қовурғадан яратилган. давоми...

3320 11:00 / 21.02.2021