1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Аллоҳдан қўрқадиган қалб қандай гўзал!

14:00 / 03.11.2021 4056 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қариялар кўп ривоятларни айтиб туришади. Улар санад ва матн жиҳатидан саҳиҳ бўлмасада, аммо маънан дурустдир.

Мана ўша ривоятлардан бири:

«Сулаймон алайҳиссаломнинг даврларида бир қуш сув ичгани борибди. Аммо у ерда болалар ўйнаб туришган экан. Қуш: «Болалар тарқалгунча кутиб турай, яна улардан менга бирор захмат етмасин. Улар кетса мазза қилиб сув ичиб чанқоғимни қондираман», деб кутиб турибди.

Бироздан сўнг болалар тарқала бошлашибди. Уларнинг охиргиси кетиши билан сувнинг олдига бир узун соқолли, виқорли бир чол келибди. Қуш ўзича дебди: «Бу шайхдан менга ҳеч қанақа зарар етмаса керак. Бунақа соқол фақат шайхларда, обид ва зоҳидларда бўлади».

Қуш шундай деб сув ичгани тушган экан, ҳали чол унга қараб тош отибди. Тош унинг бир кўзини кўр қилибди. Қуш чолдан шикоят қилгани Сулаймон алайҳиссаломнинг ҳузурларига келибди. Сулаймон алайҳиссалом дарров чолни чақиртирибдилар. Икки хусумадгўйнинг гапини эшитиб кўрган Сулаймон алайҳиссалом қасос учун чолнинг кўзини ўйиб олишга ҳукм қилибдилар. Шунда қуш Сулаймон алайҳиссаломни тўхтатиб шундай дебди:

«Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Унинг кўзига тегманг. Кўзларининг айби йўқ. Унинг соқолини қириб ташланг. Аллоҳга қасамки, унга ишонишимга, бемалол бўлишимга унинг соқоли сабабчи!».

Ҳақиқатдан ҳам дин ташқи кўриниш бўлишдан аввал гавҳардир, мағздир. Шаксиз иккаласи ҳам муҳим. Аммо қалби фожир одамнинг ташқи кўриниши дин бўлиши қанчалар қабиҳ! Аксинча, ташқи кўринишида дин кўринмасада Аллоҳдан қўрқадиган покиза қалб қандай гўзал!

Соқолимизни узун қилишдан олдинроқ инсонлар молидан, уларнинг ҳақларидан қўлимизни тортишимиз лозим.

Тишларимизни мисвок билан тозалашдан олдин уларни инсонларни гўштини ейишдан тозалашимиз керак.

Луқмони Ҳаким ўғлига айтган экан:

«Ўғлим! Битта бўлса ҳам эҳтиёт бўлиш лозим бўлган кишидан эҳтиёт бўлавер. Қалбинг фожир бўла туриб ўзингни инсонларга Аллоҳдан қўрқадиган киши қилиб кўрсатма!».

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шайтонни душман эканини, уни Ўз раҳматидан узоқлаштирганини эълон қилган. Барчамиз Роббимиздан бизни раҳматидан узоқ қилмаслигини давоми...

898 11:00 / 23.05.2023
Муслима аёл фақат мусулмон эркак билангина турмуш қуриши мумкин. Ғайридийн эркакка эрга тегиш муслима аёлга қаттиқ ман қилинган. Бу борада эркак аҳли китоб бўлса давоми...

8354 17:47 / 06.01.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар Маккаи Мукаррамадан ҳижрат килиб Мадинаи Мунавварага ўрнашганларидан кейин намозни жамоат билан адо қилиш давоми...

4598 09:00 / 04.03.2023
Солиҳлар бирбирларига уч нарсани тавсия қилишарди. Агар тарозининг бир палласига олтин, бошқасига шу гапларни қўйилса, бу гаплар оғир вазн босади. 1. Ким ўзи билан давоми...

793 11:00 / 05.09.2023