1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Мулла Сулаймон эшон: Замонасининг етук уламоси

11:33 / 24.10.2021 2041 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мулла Сулаймон Абдураҳмон эшон ўғли 1880 йил Наманган шаҳри, Авлиё домла маҳалласи (ҳозирги Жийдакапа кўчаси)да тўқувчи хунарманд оиласида дунёга келди. Отаси Абдураҳмон эшон ҳунарманд бўлиб, тўқувчилик касби билан кун кечирарди. Абдураҳмон эшон фарзанди Сулаймонни одобли ва билимли бола бўлиб улғайиши учун куну-тун меҳнат қиларди. Сулаймон дастлабки диний билимни отасидан олди. Отаси Абдураҳмон эшон фарзандининг ҳофизи Қуръон бўлишини жуда ҳам хоҳлаб, ўша даврнинг машҳур қориси Абдусамад қори домлага шогирд қилиб беради. Сулаймон эшон у ерда ҳофизи Қуръон бўлиб етишади. Ёшлик чоғидан у илмли, тақволи ва шижоатли бола бўлиб улғайди. Кейинчалик, таълимни маҳалласидаги Мулла Отахон махсум Авлиё домла номи билан машҳур бўлган кишида давом эттиради. У устозидан балоғат илми, ақоид, усули фиқҳ, тафсир ва ҳадис каби илмларни пухта ўзлаштиради. Маълум вақтдан сўнг Мулла Бува Охунд ва Мулла Абдулқайюмларда ҳам таҳсил олди. Сулаймон эшон устозларининг саъй-ҳаракатлари билан олим, фозил бўлиб камол топди. Сулаймон ҳожа баланд бўйли, салобатли ва кўркам киши бўлган. Тенгдош аҳли илмлар орасида ҳайбатлари билан ажралиб турган.

Сулаймон эшон халқ орасида «Эшон домла», «Эшон бува» номлари билан танилди. У узоқ йиллар масжид имоми бўлиб фаолият кўрсатди. Дастлаб Наманган шаҳрида, кейинчалик Чортоқ ва Уйчи туманларида имомлик қилди, илм- маърифат тарқатди ва кейинчалик мударрислик қила бошладилар. Унинг даргоҳидан йиллар давомида кўплаб машҳур қорилар, аҳли-илмлар ва уламолар етишиб чиқди. Сулаймон эшон домла дин ва юрт ривожи учун улкан ҳисса қўшган зотдирлар.

Шогирдларидан бири шундай эслайди: «Устозим Сулаймон эшон ўз даврининг олими ва етук уламоси эдилар. У кишидан шариатимизда қийин, жумбоқли масалаларни сўраб келишарди. Ҳазрат аввало Қуръон ва суннатга мурожаат қилар, агар топа олмасалар қиёсга, ундан ҳам топа олмасалар, ижмоъга мурожаат қилиб ечим топгачгина фатво берар эдилар.

Ҳазрат эшоннинг хоналаридаги хонтахта устида бир неча идишларда ҳар-хил тошлар бўлар, доимо ушбу тошлар билан зикр қилиб ўтирар эдилар».

Яна бир шогирдлари шундай хотиралайди: «Талабалик даврим эди. Домланинг ёшлари 80 ёшдан ўтган бўлсада доим бир китоб мутолааси билан машғул бўлардилар. Кўпинча «Кофия» (араб тили грамматикаси) ва «Шарҳи Мулло» («Кофия» китобига шарҳ) асарини ўқирдилар.

Бир куни Сулаймон эшондан шогирди Шамсиддин қори «Кофия»дан бир савол сўрадилар. Шунда эшон домла биргина савол учун нақд уч соат мисоллар келтириб, оддий ва содда қилиб шарҳлаб бердилар.

Сулаймон эшон 94 йил умр кечириб, 1974 йили бомдод намозини адо қилиш вақтида, саждага бошларини қўйган ҳолда вафот этдилар. У киши Мавлавий қабристонига дафн этилди. Аллоҳ таоло Сулаймон ҳожа эшоннинг ибодатга, илмга бўлган муҳаббатларини сизу бизга юксак намуна қилиб қўйди. Аллоҳ мана шундай ибодат устида омонатини топширишни барчамизга насиб этсин!

Эшон ҳазратни 6 та қиз ва 4 ўғил фарзандлари бор. Сулаймон эшон узоқ умр кўргани ва аввалги аёли барвақт оламдан ўтиб кетганлиги боис яна бир аёлга уйланганлар. Аввалги аёлларининг исми Мелихон ойим бўлиб, ундан 3 та ўғил, 1 та қиз кўрганлар.

1. Абдуллоҳ махдум (1923-1992),

2. Ҳамидуллоҳ махдум (1928-2014),

3. Ҳабибуллоҳ махдум (1936-2006).

Кейинги аёли Ақидахон ойим. Ундан 1 та ўғил, 5 та қиз фарзанд қолган. Ўғли; Маҳмудхон эшон (1950) ҳозирда нафақада. Аллоҳ ўтганларимизни раҳматига олсин.

Ушбу маълумотлар Сулаймон эшон авлодларининг шахсий архивидан олинди.

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи. 

Чиноз тумани, Олмазор қўрғони. 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳақиқий мулкдорлик биров сенга хўжайин бўлмаслигидир. Рағбат сенга эга чиқмаслигидир. Ҳавас сени олдида ҳайдамаслигидир.Ҳақиқий салтанат ҳар кун қалблар давоми...

2103 11:17 / 03.06.2021
Аҳмаджон қори домла 1900 йили Наманган шаҳри .Сардоба, даҳаси .Аминжон, маҳалласи ҳозирги .Қўқон, кўчасида дунёга келди. Падари бузруквори Холмирза ота mdash уста давоми...

1468 14:00 / 19.07.2022
Марказий Осиёнинг етук уламоси, Қирғизистоннинг биринчи муфтийси бўлган Кимсанбой ҳожи Абдураҳмонов 1940 йил 10 июль куни Фарғона вилоятининг Янгиобод қишлоғида давоми...

1428 19:12 / 23.11.2022
Машҳур ҳофизи Қуръон Иззатуллоҳ мулла Ортиқ қори ўғли таҳминан 19 асрнинг иккинчи ярмида Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Чор гўристон мавзеси ҳозирги Нодира давоми...

1671 14:30 / 29.04.2022
Аудиолар

121350 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7086 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42857 14:35 / 11.08.2021