1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ибрат: Нажла Фатҳийнинг жасорати

09:00 / 20.10.2021 1777 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Унинг турмуш ўртоғи 2016 йил вафот этгач, она фарзандларининг тарбияси устида қаттиқ меҳнат қилишга аҳд қилди. Ўша кезларда энг кенжа фарзанди атиги икки ойлик эди.

7 нафар фарзанднинг бари бугунга келиб Қуръонни онасидан тўлиқ ёд олди. Она фарзандларига ҳам Қуръон ўргатди, ҳам ҳеч қандай муҳтожсиз едириб ичирди.

Куннинг бир қисми уларга илм бериш ва парвариш қилиш билан ўтган бўлса, қолган бир қисми ишлаш билан ўтарди.

Бир муслима аёл бугун умматга етти нафар қорини етказиб берди.

Аллоҳ таоло бу муслима онадан Ўзи рози бўлсин!

Улуғ мужтаҳид фақиҳ, Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий отасидан жуда эрта етим қолади. Фарзанд тарбиясидан хавотирланган она икки яшар ўғлини Ғаззадан Маккага олиб келади. «Ота-боболаринг юртида ўсиб-улғайганинг яхши», дейди. Шофеъийнинг ўзлари ҳикоя қилганларидек: «Онам мени ўқитишни жуда-жуда истарди. Лекин етарли маблағи йўқ эди. Менинг ўзим ўқишга астойдил киришдим».

Музаний дейди: «Шофеъий етти ёшида Қуроънни ёд олган, ўн ёшида эса «Муватто»ни ёдлаган».

Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал ҳикоя қилади (у киши ҳам жуда эрта етим қолган): «Олти ёшимда онам мени тонг саҳар уйғотиб, ўзи таҳорат олдирар эди. Таҳорат олиб бўлганимдан сўнг чиройли кийимларни кийгазиб, қўлимдан етаклаб масжидга олиб келарди. Мени хонақохга киргизиб, ўзи масжиднинг пана жойига ўтиб оларди. Бир оздан кейин муаззин келиб, бомдод намозига азон айтарди».

Ибн Нажийя (Нужийя) номи билан танилган улуғ олим Али ибн Иброҳим даврининг катта муфассир ва воизларидан бўлган. Султон Нуриддин Зинкий ва Салоҳиддин Айюб ҳурматига сазовор бўлган. Ана шу олим тафсир фанида катта ютуқларни қўлга киритишидаги сирни айтиб, бундай дейди: «Тафсирни тоғамдан таълим олганман. Дарсдан қайтишим билан онам сўроққа тутарди:

– Бугун қайси сурани ўргандинг?

Мен дарсни тоғамдан қандай эшитган бўлсам, шундайича онамга айтиб берардим. Онам сўзларимни охиригача тинглаб бўлиб, бошини чайқарди: «Яхши, лекин ҳамма билганларини айтмабди-да. Мен тафсирни тоғанг билан бирга ўрганганман. Аслида уламолар бу оят тафсирида бундай дейишган, яна бундай дейишган», деб тоғам айтганларига қўшимча қилиб қўярди».

Ҳадисда таърифи келган оналар фарзанд тарбияси улуғ вазифа эканини тушуниб, бурчларини муносиб бажарган оналардир.

Аллоҳ таоло барчамиздан Ўзи рози бўлсин!

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади Унинг онаси фақат овқат тайёрлаш, уй ишлари ҳамда интернету бозор билан овораю машғул бўлса Руҳан соғлом, баркамол давоми...

3107 11:00 / 19.08.2021
.Тафаккур, .фикр, сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, бир нарса ҳақида чуқур фикр юритиш маъносини англатади.Аллоҳнинг Китобида ўн еттита оятда тафаккур қилишга давоми...

1701 11:00 / 26.05.2020
Бу гапнинг маъноси адолат мавжуддир, раҳмат мавжуддир, мағфират мавжуддир деганидир.Бу гапнинг маъноси У Зотни зикр қилиб қалб ором топади, руҳ хотиржам бўлади, давоми...

3040 15:00 / 14.01.2021
биринчи мақолаАллоҳ азза ва жалланинг муҳаббатига эришишга сабаб бўладиган амаллар кўп. Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ .Мадорижус соликийн, китобларида қуйидаги давоми...

2857 11:00 / 21.01.2021