1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Энг оғир жанг

12:00 / 05.05.2022 3311 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Менга ишонинг, жанглар ичида энг оғири қалб поклигини муҳофаза қилиб киришилган жангдир.

Бу ҳаёт қалбларни ўлдирмоқчи бўлади. Қанчалар зиён қилсангизда, қалбингизни йўқотманг. Қалбини йўқотганлар гарчи дунёни эгаси бўлишсада, мағлубдирлар.

Мўъмин киши бу дунёда худди жангдаги жангчига ўхшайди. Ўрнини ўзгартирсада томонини, фронтини ўзгартирмайди.

Баъзи жанглар жуда қаттиқ бўлади. Унга ҳар қандай аскар ҳам туриб бера олмайди. Модомики, ният жангда ғолиб бўлиш экан, баъзида ортга чекинишнинг зарари йўқ.

Агар бир ибодатда фаол бўлиб, сўнгра сустлашиб қолсангиз, ўзингизда чарчоқ ҳис қилсангиз нафсингизга бошқа майдонни кўрсатинг.

Агар Аллоҳга олиб борадиган йўллардан бирининг эшиги сиз учун ёпилса қўлингизни иягингизга тираб ҳайрон бўлиб қолманг. Дарров бошқа эшикни очиб ундан киринг.

Кечаси қоим бўла олмасангиз кундузи садақаларни кўпроқ беринг. Нафл рўзаларни тута олмаётган бўлсангиз нафсингизни Қуръон ёдлашга мажбур қилинг.

Бу нафсни ҳақ ила машғул қилмасангиз у сизни ботил билан машғул қилади. Қўшинга етиб олиш учун оғир жароҳатининг аламларига сабр қилаётган аскар каби бўлинг. Жароҳатга таслим бўлманг. Акс ҳолда ҳалокатингиз шундадир.

Баъзан банда қилган гуноҳлари сабаб тоатдан тўсилиб қолиши ҳам мумкин. Аммо буни шайтоннинг қўлидаги қамчи қилиб қўйманг. Акс ҳолда шайтон қачон тоатга юз бурсангиз ушбу қамчи билан савалайди.

Битта жангда мағлуб бўлиш барча жангда мағлуб бўлади дегани эмас. Осмондан битта патнинг тушиши қуш қулаб тушди дегани эмас. Дарахтнинг бир шохи синса бу дарахт қуриди дегани эмас.

Киши нафсига қарши матонатли бўлиши лозим.

Ўрнингизни тарк этманг!

                                                                                                                                                                             Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Улар икки киши эдилар. Улардан бири дўстига ҳар тонгда .Менга ҳижрат қилишга рухсат беринг,, дер эди. Дўсти эса унга .Шошмай тур шояд Аллоҳ сенга бир йўлдош берса,, давоми...

2039 14:00 / 05.03.2022
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қай бир одам касал бўлса, унга албатта соғлигида қиладиган амали мислича давоми...

3103 05:00 / 02.03.2017
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир ароқ ичган кишини олиб келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дарра уришни буюрдилар. давоми...

1706 13:00 / 15.11.2021
Ашраф Ҳумайса Саодатга эришмоқ барча оқил инсонларнинг мақсади, ҳакимларнинг орзуси ва шиори эканида ҳеч бир шубҳа йўқдир. Ҳикоя қилинишича, бир савдогар давоми...

3580 15:51 / 15.08.2017