1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сабаъ қироллиги ва тўғоннинг бузилиши

15:00 / 09.05.2020 4592 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сабаъ қироллиги қадимий дунёдаги энг йирик тўртта ҳазорадан бири бўлиб, унга милоддан аввалги 11 асрларда Жанубий Арабистонда асос солинган эди. Бу ҳазора энди барпо бўла бошлаган даврларда одамлар бу ерларда тўғонлар қуриб, суғорма деҳқончилик билан шуғулланганлар. Натижада халқнинг турмуши фаровон бўлиб, давлат гуркираб ривожланган, юксак тараққиёт даражасига эришилган эди. Бундай қулай иқлим шароитида яшаган Сабаъ халқи ўзларига тақдир қилинган бундай неъматларга шукр қилиб, Яратганга ибодат қилиб яшасалар кифоя эди. Аммо афсуски, Қуръони Карим оятларида хабар берилишича, бу қавм ҳам ношукурлик ва куфрга берилди, такаббурлик қилиб, Парвардигорнинг неъматларини унутдилар. Аллоҳ таоло бутун келгуси авлодларга ибрат тариқасида бу фосиқ ва золим қавмга ҳам бало юборди. Милоднинг 542 йилида Мариб тўғони тўсатдан ўпирилиб, бутун Сабаъ салтанатининг ҳосилдор ерлари сув тошқини остида қолди. Қуръони Карим оятларида бу қавмнинг бошига тушган балолар шундай баён қилинади:

Аниқки, Сабаъ (қабаласи) учун ўз масканларида (Аллоҳнинг фазлу марҳаматига далолат қиладиган) бир аломат бор эди - ўнг томон ҳам, сўл томон ҳам боғ-роғ бўлиб, (Биз уларга): «Парвардигорингиз (берган) ризқу рўзидан баҳраманд бўлинглар ва У Зотга шукр қилинглар! (Шаҳрингиз) покиза шаҳардир, (Парвардигорингиз) Мағфират қилгувчи Парвардигордир», (деган эдик).

Бас, улар (Бизга шукр қилишдан) юз ўгиришгач, Биз уларнинг устига тўғон билан (тўсиб қўйилган) селни (очиб) юбордик ва уларнинг боғларини аччиқ-тахир мевали, юлғунзор ва яккам-дуккам бутазор «боғлар»га алмаштириб қўйдик. Кофир бўлганлари сабабли уларни мана шу (жазо билан) жазоладик. Биз фақат кофир бўлган кимсагагина (мана шундай) жазо берурмиз. (Сабаъ сураси, 15-17-оятлар).

Қуръони Каримда хабари берилган ушбу тарихий далил археологик қазилмаларнинг натижаларига тўлиқ мос келади. Насроний динига эътиқод қилувчи археолог Вернер Келлер шундай ёзади:

Бу ерларда қачонлардир улкан тўғон бўлгани, унинг тўсатдан бузилганлиги ва бутун шаҳарга, давлатга катта зарар етказганлиги шак-шубҳасиз тасдиқланмоқда. Қуръондаги боғ эгалари ҳақидаги воқеалар ҳақиқатдан ҳам реал тарихий воқеадир...

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга тасалли бўлсин деб, уларни иймонда собит турсин деб, уларга ҳамдард бўлиш учун ўтган қавмлардан кўп ҳикоялар айтиб давоми...

2841 09:50 / 17.11.2021
Абу Абдураҳмон Бақий ибн Махлад Андалусий хозирги Испания 201276 ҳ.ж. У киши йигирма ёшида илм талабида Боғдодга пиёда сафар қилади. Унинг бу сафаридан мақсади, буюк давоми...

2593 11:00 / 25.06.2019
Саҳар чоғида, атроф сокин, ҳаво мусаффо бир вақтда истиғфор айтишнинг ўзига хос гашти бор. Бу пайтда бедор бўлиш ndash таҳажжуд намози ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, давоми...

2828 10:00 / 19.06.2019
Қизим, жаннат сенга жуда ҳам яқинлигини унутма У ёнгинангда турган ушбу буюк хилқатнинг қадамлари остидадирИкки юз етмиш кун унинг вужудида яшаганингни, унинг давоми...

2347 18:30 / 24.02.2020
Аудиолар

121341 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42849 14:35 / 11.08.2021