1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Бирга тафаккур қилайлик! (биринчи мақола)

14:17 / 27.09.2021 2494 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тафаккур нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг муҳим омиллардан биридир. Тафаккур «фикр» ўзагидан олинган бўлиб, бир нарса ҳақида чуқур фикр юритиш маъносини англатади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لَآيَاتٍ لِّأُولِي الْأَلْبَابِ  الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللَّهَ قِيَامًا وَقُعُودًا وَعَلَىٰ جُنُوبِهِمْ وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَٰذَا بَاطِلًا سُبْحَانَكَ فَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

 

Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун оят(белги)лар бор. Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қиладиларки: «Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни олов азобидан сақлагин (Оли Имрон сураси, 190-191-оятлар)

Имом Ғаззолий «Иҳъё»да ёзади: «Луқмон ёлғиз ўзи узоқ ўтирар эди. Хизматкори унинг олдидан ўтаётиб: «Эй Луқмон! Ёлғиз ўзинг узундан узоқ ўтирасан. Бундан кўра одамлар билан ўтирсанг яхшимасми?» дер эди.
«Узоқ вақт ёлғиз қолиш фикрлашга қулай, узоқ фикрлаш эса, жаннат йўлининг кўрсаткичидир», дерди Луқмон».
«Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Тафаккур ила ўқилган икки ракъат қисқа намоз фикрсиз тун бўйи бедор бўлгандан яхшидир».
«Умар ибн Абдулазиз айтади: «Аллоҳ азза ва жалланинг неъматлари ҳақида фикр юритиш энг афзал ибодатдир» (4-жуз, 224–225-бет).
Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: «Бир соат тафаккур қилиш бир кечани бедор ўтказишдан яхшидир» (242-бет).

Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари борасида тафаккур қилиш У Зотни танишга олиб борадиган қисқа йўллардандир! Зеро, Динимизда яратилган махлуқлар ҳақида тафаккур қилишга буюрилган.

Ушбу мақолада Аллоҳ таоло яратган баъзи жонзотлар ҳақида тафаккур қиламиз.

Она айиқ

Аллоҳ таоло ҳар бир жонзотнинг табиатига ота-оналик, меҳрибонлик туйғусини жо қилган.

Расмда она айиқ болаларини йўлдан олиб ўтишдан аввал йўлнинг машиналардан холи эканига ишонч ҳосил қиляпти. СУБҲАНАЛЛОҲ!

Пингвин териси

Пингвиннинг бир неча қаватдан иборат териси. Патлар қалин ёғ қатлами билан қопланган. Бу эса жониворнинг - 50° даражада ҳам музлаб қолмаслигига сабаб бўлади. СУБҲАНАЛЛОҲ! БУЮК ХОЛИҚ ПОК ВА ҚУДРАТЛИДИР!

Косатка 

Оғирлиги 7-8 тонна, узунлиги 9-10 метр келадиган косаткага ўн метрларгача баландликка сакраш қувватини берган АЛЛОҲ ҚУДРАТЛИ ВА БУЮКДИР! СУБҲАНАЛЛОҲ!

Пашша 

Пашша горизонтал, вертикал бўйлаб ҳар тарафга уча олади. У қайси тарафга учиш ҳақида сониянинг юздан бир улушида қарор қабул қилади.

Мева пашшаси сониясига 200 мартагача қанот қоқади. Шу боис уни тутиш қийин.

Пашша оёқларининг учи ёпишқоқ модда билан қопланган. Шу боис ойнага, шифтга ёпишиб тура олади.

Пашшанинг мускуллари бўлиб, улар қанотлар ва, оёқларнинг ҳаракатланишига, бошни ҳар тарафга йўналтиришга хизмат қилади.

Пашшанинг мураккаб 2 та кўзи, ҳар бир кўзда 4000 тагача линза бўлиб, ҳар бир линза мия билан боғланган. Бу кўзлар ҳар тарафни кўра олади. Яъни ҳар бир кўз тасвирни 180° бурчак остида кўриб, иккала кўз қўшилганда нарсаларни жами 360° бурчак остида кўриб, атрофни панорама шаклида кўради. Шу боис пашшанинг орқа тарафида қўлингизни қимирлатсангиз ҳам сезиб, учиб кетади.

Пашша бир сонияда 100 дан ортиқ кадрни кўра олади. Инсон эса бир сонияда 24 та кадрни кўради. СУБҲАНАЛЛОҲ!

Аллоҳ таолонинг яратган махлуқлари борасида тафаккур қилсак, Унинг қудратига, азаматига қойил қолиб, иймонимиз нури зиёда бўлади, ибодатга рағбатимиз ортади ва ибодатларимизни янада ихлос билан адо этадиган бўламиз.

Сўзимизни ушбу оят билан якунласак:

هَٰذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ ۚ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

 Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар” (Луқмон сураси, 11-оят)

 Аллоҳ таоло ҳаммамизга Ўзининг яратган махлуқлари борасида тафаккур қилиб, иймонимиз нури зиёда бўлишини насиб этсин, ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

 

Инетернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан давоми...

5152 12:35 / 22.10.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангизнинг идишини ит яласа, ундаги нарсани тўкиб юборсин, кейин уни идишни давоми...

4039 17:10 / 26.02.2019
Ҳаббл космик телескопи Ер орбитасидаги автоматик обсерватория бўлиб, астроном Эдвин Ҳаббл номига қўйилган. Ҳаббл телескопи NASA АҚШ Аэронавтика ва космик фазовий давоми...

2885 11:00 / 08.12.2023
. . .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар .Аъузу биллаҳил азийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм,, дер давоми...

1961 09:00 / 25.05.2021
Аудиолар

121480 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42977 14:35 / 11.08.2021