1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Ҳаракатимизни бошқарган органимиз

05:00 / 07.03.2017 3258 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Йўқ! Қасамки, агар у бу йўлидан қайтмаса, албатта, Биз уни пешонасидан тутамиз. Ўша ёлғончи, адашган (гуноҳкор) пешонани тутиб жаҳаннамга отурмиз!" (Алақ сураси, 15-16). Юқоридаги оятда келган "ёлғончи, адашган (гуноҳкор) бўлган пешона" дейилган ифода диққатни ўзига жалб қилади. Айнан пешонадан тутилишининг сабаби жуда қизиқдир.

Сўнгги йиллардаги илмий тадқиқотларда бош миянинг олд пешона ҳудудида миянинг баъзи фаолиятларини бошқарувчи қисм мавжудлиги аниқланган. 1400 йил аввал Қуръонда айтилган бу қисм ва унинг вазифасига замонамиз олимлари яқинда, 60 йил олдин ойдинлик киритди, холос. Бош миянинг ичига, бошнинг олд қисмига қаралганда миянинг олд пешона қисмини кўриш мумкин. Бу қисмнинг вазифалари ҳақида «Анатомия ва физиологиянинг асослари» номли китобда шундай маълумотлар берилади: "Ҳаракатларнинг мотивацияси (бир фикрга келишини таъминловчи ҳаракат), режа тузиш ва унинг буйруқ бериши пешонанинг очиқ қисми бўлган ҳудудда ҳосил бўлади. Бу қисм чағиришим (тушунчалар орасидаги макон, замон, сабаб, натижа боғлари ва бирлик, ўхшашлик ёки зидлик каби боғлар сабабли бир-бирини эслатиши, уйғотиш ҳодисаси) ҳудудидир..." Китобда яна қуйидаги фикрлар ҳам жой олган: "Олд пешона қисмининг айни вақтда тажовузкорликнинг ҳам функционал маркази эканлиги ҳақида айтилмоқда..."
Бу фикрлардан англашилганидек, миянинг олд пешона қисми режалаштириш, мотивация ва яхши ёки ёмон ҳаракатларнинг бошланиши, ёлғон ёки тўғри сўз айтилиши билан боғлиқ фаолиятларнинг асосидир. «Алақ» сурасидаги "ёлғончи, гуноҳкор бўлган пешона" ифодаси билан юқоридаги таърифларда уйғунлик бор. Олимлар сўнгги олтмиш йил ичида топган бу илмий ҳақиқатлар ҳақида Аллоҳ Қуръон оятларида асрлар аввал хабар қилган эди...

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саломатлик билан боғлиқ баъзи ҳадиси шарифлардаги тавсиялар баъзи кишилар учун антиқа, эскирган ёки ғалати туюлиши мумкин. Имом Бухорий нақл қиладиларки .Овқат давоми...

4608 05:00 / 07.03.2017
Тарихчи Геродотнинг сўзларига кўра, қадимги Миср халқи дунёнинг энг художўй кишилари бўлган. Аммо улар ҳақ динга эмас, балки бузуқ бир динга, кўпхудоликка эътиқод давоми...

6827 05:00 / 09.03.2017
Германияда бир мусулмон инсон фарзанд кўрди. Суннатга мувофиқ иш кўришни ният қилган оила бошлиғи еттинчи куни боланинг сочини олади ва соч оғирлигида олтин давоми...

3336 05:00 / 09.03.2017
Қуръоннинг келажак ҳақидаги берган хабарларидан бири Рум сурасининг аввалги оятларидан жой олганди. Бу оятларда Византия Рум Империясининг оғир мағлубиятга давоми...

4705 05:00 / 09.03.2017