1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шукроналик – буюк фазилат

16:13 / 14.09.2021 1405 pdf Ўқиш режими + -

Уламоларимизнинг республикамиз бўйлаб ташрифлари давом этмоқда. Айни пайтда аҳли илмларимиз Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида бўлиб туришибди.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тахиатош туманидаги “Сариқ эшон” жоме масжидига бориб, пешин намозидан сўнг “Шукроналик – буюк фазилат” мавзусида маъруза қилиб берди.

Дарвоқе, бандаларини ҳамиша ва ҳар қачон шукр қилишга буюрган Аллоҳ таоло, биринчи навбатда, Ўзини шукрни қабул қилувчи деб атади: «Агар шукр қилсангиз ва имон келтирсангиз, Аллоҳ сизларни азоблаб нима ҳам қилади?! Аллоҳ шукрни қабул этувчи ва билувчи Зотдир» (Нисо сураси, 147-оят).

Аслида, биз қанча шукр қилсак ҳам кам. Чунки Раббимиз берган неъматларнинг шукрини тўлиқ адо эта олмаймиз.

Бишр Хофий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Аъзоларидан фақат тили билан шукр қилган кишининг шукри ноқис бўлади. Чунки кўзнинг шукри бирор яхшилик кўрганда унга қараш, ёмонликни кўрганда, кўзни юмишдир. Қулоқнинг шукри яхшиликни эшитганда ёд олиш, ёмонликни эса унутишдир. Қўлларнинг шукри ношойитса нарсаларни ушламасликдир. Меъда (қорин)нинг шукри ҳалол нарсалар билан озиқланиш, ақл ва қалбнинг шукри эса илм ва ҳилм билан зийнатланишдир. Оёқларнинг шукри эса яхшиликдан бошқа йўлда юрмасликдир. Ким мана шуларни бажарса, ҳақиқий шукр қилувчилардан бўлади».

Дилдан суҳбат ва гўзал мавъиза савол-жавобларга уланиб кетди.
Ташрифлар давом этяпти.

                                                                                                                                           Манба:Vakillik.uz

Манба
Vakillik.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 3 октябрь куни .Hilolnashr, матбаанашриётига Бангладеш давлатидан замонамизнинг етук уламоси, муҳаддис олим Маҳмуд Ҳасан ҳазратлари ташриф буюрдилар. Бу зот бир давоми...

816 18:36 / 03.10.2023
Халқаро Қуръон мукофоти директори Али Зайн Муборакнинг маълум қилишича, мусобақани ўтказиш борасидаги тайёргарлик ишлари ўз ниҳоясига етмоқда.Унинг айтишича, давоми...

1858 08:09 / 04.12.2018
Тошкент вилояти вакиллигида узоқ йиллар хизмат қилган Орифжон домла Юлдошев фоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. Ушбу оғир дамларда барча оила давоми...

1760 11:41 / 08.09.2022
Кеча 28 март куни Махачқаланинг .Дўстлик уйи, майдонида .Саҳиҳул Бухорий, ҳадислар тўпламининг рус тилига таржимаси тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда islamtoday.ru нашри давоми...

1692 16:24 / 29.03.2021
Аудиолар

121321 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42829 14:35 / 11.08.2021