1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қувайтда «Қуръон 24 миллий мусобақаси» бўлиб ўтмоқда

20:43 / 27.08.2021 1408 pdf Ўқиш режими + -

Қувайт жамғармасининг хабар беришича, мамлакатда Қуръонни ёд олиш ва қироат қилиш бўйича 24 миллий мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Қувайт жамғармаси бош котиби ўринбосари Мансур Ас-Сакаби бу мусобақалар Қувайт фондининг Қуръон ва Қуръон илмларини ўрганиш махсус хайрия жамғармаси томонидан ташкил этилганини эълон қилди. Бу ҳақда Al Jarida веб сайти хабар берди.

Ас-Сакабийнинг айтишича, мусобақани ташкил этишдан мақсад, қувайтлик болаларни Қуръонни ёд олишга ва ўқишга рағбатлантириш, шунингдек, халқаро доираларда намойиш этадиган янги қори ва ҳофиз авлодларни тарбиялашдир.

Қувайт жамғармаси вакили ташкилот котибиятида ўтказилган матбуот анжуманида мусобақа Кувайт амири ҳомийлигида ўтказилишини маълум қилган.

Қувайт масжидида эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказиладиган икки ҳафталик мусобақанинг охирги босқичи октябрь ойида бошланади. Шундан сўнг мусобақа натижалари ва ғолиблари эълон қилинади.

Танловнинг бош координатори ва Қувайт Вақф жамғармасининг хайрия ишлари бўйича бошлиғи Мариб Ал-Ёқуб шундай деди: «Бу танловда 40 нафар иштирокчилар ҳамда ўндан ортиқ хайрия ва расмий ташкилотлар иштирок этади. Мусобақа расмийлари ҳар йили буюртма бўйича баҳоланадиган ва танланадиган муассасалар ҳамда шахсларга 150 минг динор ажратадилар. Танловда иштирок этадиган муассасалар орасида танловнинг аниқ стандартлари, қоидалари ва шартларига мувофиқ биринчи учта мувофиқлаштирувчи ташкилотга мукофотлар топширилади.

                                                                                                                                                 Манба: Al Jarida

Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, Малайзиялик диний уламолардан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.Малайзиянинг Перлис штати муфтийси Мохд Асри Бин давоми...

3638 06:08 / 24.09.2018
Қозоғистон Республикасининг .Дину Муҳаммад қунайиф, номли жоме масжидида ёшлар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда iqna хабар беради.Мусобақада саккиз давоми...

1228 14:00 / 30.07.2019
Уламоларнинг Қашқадарё вилоятидаги масжидларга ташриф режасиБугун 4 август куни уламоларимиз Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида кундалик намозлар пешин давоми...

78718 11:00 / 04.08.2021
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги Азиз ва муҳтарам ватандошларСиз азизларни, юртимиздаги барча мўминмусулмонларни, бутун халқимизни давоми...

4051 18:29 / 21.08.2018
Аудиолар

121353 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42859 14:35 / 11.08.2021