1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Фадак сари юриш

16:30 / 21.08.2021 1691 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбардаги ишларини тамом қилганларидан кейин Фадак сари юриш қилдилар. У ерда ҳам яҳудийлар яшашарди. Улар ўзларича мустақил ҳисобланишарди. Аммо уларнинг хайбарликларга ўхшаган қўрғонлари ҳам, куч-қувватлари ҳам йўқ эди.

Фадак яҳудийлари Хайбардаги ҳодисалардан кейин қўрқиб, ўзларини қўйгани жой топа олмай туришарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшин тортиб келаётганларини билишлари биланоқ таслим бўлишнинг пайига тушиб қолишди. Улар ҳам ўзларига Хайбар аҳлига ўхшаш муомала қилинишини сўрадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўровга ижобий жавоб бердилар. Фадак­да уруш бўлмагани учун у ердан тушадиган ҳосил – даромадни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хоҳишлари ила тасарруф қилар эдилар.

Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуро водийси (Водилқуро) томон юрдилар. Бу водийнинг қишлоқлари кўп бўлгани учун ҳам шу ном билан аталар эди. Унда араблар билан яҳудийлар ҳам яшашарди. Бу жой Арабистон яриморолидаги энг ҳосилдор ерлардан бўлиб, унда булоқлар ва қудуқлар кўп эди. У Хайбар билан Таймо номли жойнинг орасида жойлашган эди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у ернинг аҳолисига Исломни таклиф қилдилар. Агар Исломга киришса, молларини ҳам, жонларини ҳам сақлаб қолишлари мумкинлигини айтдилар. Аммо улар Исломни қабул қилишмади.

Орада уруш бўлди. Бу урушларда саҳобалардан Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу шуҳрат қозондилар. Мусулмонлар нусратга эришдилар, кўплаб ўлжаларни қўлга киритдилар. Пай­ғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлжаларни саҳобаларига тақсимлаб бердилар. Ерни ва хурмоларни яҳудийларга ҳосилига тенг шериклик шарти ила қолдирдилар.

Хайбар, Фадак ва Қуро водийсида бўлган ҳодисалардан хабардор бўлган Таймо яҳудийлари ўз ихтиёрлари билан сулҳ сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан сулҳ туздилар.

«Ислом тарихи» биринчи китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
11. Фан олимлари билан шариат олимлари ўртасини айириш динсизликдан қолган сарқит. Бошқача қилиб айтганда, бу ёндашув Ғарбдаги дин ва дунё илмлари ўртасидаги давоми...

672 16:02 / 15.09.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганиш АХЛОҚ Ва, албатта, Сиз улкан хулқ узрадирсизrdquo Қалам сураси, 4оят. Мен ахлоқ гўзаллигини тамомига давоми...

3482 05:00 / 06.03.2017
14 ёшдан 20 ёшгача бўлган йигитқизларга ўсмир, ўспирин сўзи ишлатилади.Аслида арабчада муроҳиқ, ўзбекчада ўсмир, ўспирин деб аталган сўз ғарб истилоҳи бўлиб, давоми...

849 21:00 / 24.10.2022
Баъзи пайғамбарлар борки, исмлари Қуръони каримда келмаган бўлса ҳам, ҳадиси шарифларда ёки набийлар қиссалари ёзилган мўътабар китобларда келган.Шундай давоми...

2158 15:10 / 23.03.2019
Аудиолар

120752 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42315 14:35 / 11.08.2021