1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Диний идорада «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими очилди!

16:20 / 09.08.2021 1701 pdf Ўқиш режими + -

 Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими очилди.

Ушбу бўлим Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, илмий мактаблар, тадқиқот марказлари, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида фаолият юритаётган «Қуръони карим ва тажвид» курсларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, бошқариш ва ривожлантириш каби ишлар билан шуғулланади.

Шунингдек, «Қуръони карим ва тажвид» курслари устозларини тайёрлаш, мавжудларини суҳбатдан ўтказиш, уларнинг маҳоратларини тизимли ошириб бориш ва Қуръон таълимини ўргатишдаги энг илғор услубларни қўллашда амалий кўмак беради.

Президентимизнинг «Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу – муваффақият бўлади. Элимизга нур келади!», деган эдилар.

Мана шу юксак эътироф сабаб юртимизда Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш борасида жуда кенг кўламда ишлар амалга оширилди. Айниқса, Қорилар мусобақалари ўтказилиши, Мусҳафи Шариф чоп этилиши, Қуръон ва тажвид курслари фаолияти кенгайиши ва қироат илмлари кенг тадқиқ этилиши, хусусан, мазкур янги бўлим ташкил этилиши фикримизни янада қўллаб-қувватлайди.

Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш ҳақида Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифларида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир», деб марҳамат қилганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими фаолиятини муваффақиятли қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Европа иттифоқида 2016 йил учун олиб борилган ҳисобкитобларга қараганда, мазкур санада туғилган чақалоқларнинг 43 фоизи никоҳсиз дунёга келгани маълум бўлган.ЕИ давоми...

3715 07:19 / 10.08.2018
.Вақф, хайрия жамоат фонди Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 тоннадан зиёд Қурбонлик гўштларини тарқатди.Жумладан, қурбонлик гўштлари диний таълим муассасаларига, давоми...

3289 09:31 / 22.08.2018
Саудия Арабистони қироллик шимолидаги қўриқхонага дронлар ёрдамида 100 минг дарахт экмоқчи. Бу ҳаракат ўсимлик қопламини ривожлантириш, чўлланишга қарши давоми...

1446 15:10 / 19.10.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой ndash Робиъул аввал ойи муносабати билан ислом дунёсида, хусусан юртимизда Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

2251 11:05 / 08.11.2019
Аудиолар

120541 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42150 14:35 / 11.08.2021