1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳаёт фақат ташқи кўринишдан иборат эмас

09:05 / 09.08.2021 3788 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гоҳида инсон барвақтроқ пишади. У учун олдинлари муҳим бўлган нарсалар энди аҳамиятсиз бўлиб қолади. Гоҳида чиқарган қарорларимизга замон ўтиб пушаймон қиламиз.

Аммо тўкилган сутга ачиниш нима фойда беради?!

Яхши биламизки, замон қайтиб келмайди. Агар бордию замон қайтганида ўйлайманки, биз олдинги хатоларимизни, нотўғри қарорларимизни ўчириш учун, ҳаётимизни заҳарлаган ҳолатларни йўқ қилиш учун янгидан ҳаракат қилган бўлар эдик.

Машҳур бир ёзувчи аёлдан: «Замон қайтиб келганида яна олдингидек яшармидингиз?», деб сўрашганда у шундай жавоб қилган экан:

1. Агар замон қайтиб келганида ҳомиладорлик пайтларимни шикоят билан ўтказмас, уни илоҳий бир мўъжиза деб билган бўлар эдим. Ўзимни ҳам ана шу мўъжизанинг бир бўлаги деб хаёл қилиб, ўзимни бошқа бир руҳни ҳаётга келишига сабабчи деб билган бўлар эдим.

2. Соч турмагимни бузади деб ёзда машинамнинг ойнасини беркитмас эдим.

3. Уйимга дугоналаримни чақирар эдим. Мебелларимнинг эскирганига, жойнамозларининг пати тўкилганига қарамай улар билан суҳбат қилар эдим.

4. Менга ҳадя қилинган қимматбаҳо нарсаларни сақлаб қўймасдан ишлатар эдим.

5. Фарзандларим билан биргаликда ўтлоқларда думалар эдим. Кийимларимнинг кир бўлишига парво қилмас эдим.

6. Телевизор ёки жамоатчилик олдида менга тегишли бўлмаган ҳикояларга йиғлаш ва кулишни камайтириб ўз воқелигим билан яшар, воқелигим кўз ёшлари ва кулгулари билан умр кечирар эдим.

7. Ўғлим қучоғимга талпинганида уни ҳайдамас, унга «Бор у ёққа, ишим бор», демас эдим.

8. Севган кишиларимга туйғуларим билан жавоб берар, ёмонлик қилган кишиларимга узр айтар эдим.

9. Агар менга яна умр берилганида уни кўрар, уни яшар, унинг ҳар лаҳзасини ушлаб кўрар эдим.

Ҳаёт бу бирламчи нарсаларни англаш, муҳим ва энг муҳим нарсаларни ажрата олишдир. Умрингни беҳудага сарф қилма. Кичкина ишларга эътибор берма. Энг катта ғаминг ўйнаб юрган ўғлингнинг кийимини кир қилиши бўлмасин. Ташвишинг уйингдаги жиҳозлар оддий бўлганида кишиларнинг гапириши бўлмасин. Ҳаёт бу ташқи кўринишдан иборат эмас.

Фарзандингга ўйнаш учун вақт бер. Уни кийимларини кир қилганида ёки сочлари тўзғиганида уришмасдан, унга танбеҳ бермасдан ҳуррият майдонини бер унга. Ҳаётни зўрма-зўракиликсиз оддий яшанг. Уни Аллоҳ истаганидек яшаш керак. Сабабларни тутиб, рози бўлиб, шукр қилиб яшаш керак. Бундаги шиоримиз:

«Албатта менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир!», ояти бўлсин.

Абдулқодир Полвонов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу битим йил ой кундажой номида Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, жинси, яшаш жойи паспортга мувофиқбундан кейин сотувчи деб юритилади ва Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, давоми...

5135 17:43 / 29.03.2018
Онам доим .Дадаларингиз ишдан уйга қайтганида юзига кулиб, табассум билан боқинглар. Чунки ташқари ҳаётнинг ҳолати оталарни синдирадиган даражада аянчли...,, давоми...

2427 19:00 / 02.09.2021
Оқил ва олим кишиларнинг мунозараси ёки бирор масала устидаги муноқашаси гўзал бўлади. Мунозара одобларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Ундай давоми...

642 14:34 / 06 февраль
Бир киши уйига келса аёли йиғлаётган экан. Сабабини сўраса, у .Уйимиздаги дарахт устида турган қушлар кийимларимни ечганимда менга қараётган экан. Шунга Аллоҳга давоми...

3961 11:06 / 24.06.2022
Аудиолар

121370 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42875 14:35 / 11.08.2021