1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Сайфуллоҳил маслул

09:00 / 01.08.2021 1942 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу нега жанг майдонида шаҳид бўлиб вафот топмадилар?. Бундаги Аллоҳнинг ҳикмати нимада эди?

Зикр этилишича, аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда Ҳиндистонга сафар қилган чоғлари, у ерда аллома, муҳаддис, ҳофиз, фақиҳ Муҳаммад Яъқуб Нанутавий билан учрашадилар.

Ўша суҳбатда Муҳаммад Яъқуб шайх Абдулфаттоҳга деди: “Холид ибни Валид розияллоҳу анҳунинг 120дан ортиқ маракада қатнашгани, иссиқларнинг шиддати ва қиличлар сояси остида  содиқлик ила Аллоҳнинг йўлида шаҳодат талабида бўлганига қарамай, тўшагида вафот этиши ҳикматини биласизми?”,  деб сўрадилар.

Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Йўқ, билмайман”, дедилар.

Шунда шайх Муҳаммад Яъқуб: “Уламоларимиз айтишларича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Холидни “Сайфуллоҳил маслул” – Аллоҳнинг яланғочланган, қиндан чиқарилган қиличи, деб лақаблаганлар. Агар у маракада, жанг майдонида ўлдирилганида, яъни гўёки, Аллоҳнинг қиличи синган бўлар эди. Аллоҳнинг қиличи эса ҳеч қачон синмайди. Агар Холид жангда ўлдирилганда одамлар, Сайфуллоҳ ўлди, қилич  синди, демасликлари учун ҳам Аллоҳ таоло бу зотни тўшакларида (яъни, жангдан ташқари ўлим билан) вафот топтиришни ихтиёр қилди” дедилар.

Шайх Абдулфаттоҳ ўшанда: “Аллоҳга қасамки, шу фойданинг ўзиёқ Ҳиндистонга сафар қилишимга кифоя қиларли бўлди. Бундан бошқа фойда топмаган бўлсам ҳам, шу ҳикматни англаганим, билганим сафар қилишимга етарли асос бўларди”, деган эканлар.

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақолаХолид ибн Валид розияллоҳу анҳу машҳур саҳобийлардан ва забардаст қўмондонлардан бўлиб, Қурайшнинг Бану Махзум уруғида таваллуд топдилар. давоми...

3003 11:00 / 25.01.2021
иккинчи мақола Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг Исломга киришлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд бўлишларига, севинишларига сабаб давоми...

2904 11:00 / 26.01.2021
Абу Салама розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилишга аҳд қилди. Хотини Умму Салама билан ўғли Саламани битта туяга, ўзи битта туяга миниб йўлга чиқди. Маккадан энди давоми...

1922 14:00 / 18.12.2021
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳдан Ислом динини истеҳзо қилувчилардан бирининг мактубини ўқиган ёки ўқимаганлари ҳақида сўрашганда, шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ давоми...

2507 11:00 / 03.07.2022