1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламолар ҳадяларни ҳақдорларга етказдилар

19:41 / 09.07.2021 920 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 9 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар бўлими мудири Муҳиддин Ҳакимов ҳамда Тошкент шаҳридаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ жума намозида Юқори Чирчиқ туманидаги «Абу Ҳанифа» масжидига ташриф буюриб, маъруза қилиб бердилар.

Жума намоздан сўнг масжид атрофидаги маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳадялар топширилди.

Шунингдек, Ислом цивилизация маркази ходими Аброр Мухтор Али домла ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Паркент тумани «Беш капа» жоме масжидига, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Паркент тумани «Сирли» жоме масжидига, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов шу туманидаги «Бойқозон» жоме масжидига, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков Юқори Чирчиқ туманидаги «Саксон ота», Тошкент шаҳридаги «Ҳазрати Имом» жоме масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов «Миям Қангли» жоме масжидларига, пойтахтдаги «Ат-Термизий» жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқжон домла Бегматов Паркент туманидаги «Кунгай» жоме масжидига, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов «Убай ибн Каъб» жоме масжидларига ташриф буюриб, мавъизалар қилиб, жума намозини ўқиб бердилар.

Уламолар ташриф асносида ҳақдорларга ҳадялар улашдилар.

Жумладан, Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Самсарак» ва «Қўрғон» маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, беморлиги бор фуқароларга «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган 2.500.000 сўм моддий ёрдамлар ҳамда бир неча китоблардан иборат совғалар жамланмаси топширилди. Кўнгиллари тоғдек кўтарилган аҳоли юртимиз равнақи, саховатпеша халқимиз фаровонлигини тилаб хайрли дуолар қилдилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби, фақиҳ, олим, доктор, шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳафизаҳуллоҳ Тошкент ислом институтига ташриф давоми...

632 14:06 / 25.11.2023
Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Туркия давлатининг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, қардошларимизга ҳамдардлик давоми...

1002 18:34 / 09.02.2023
Мисрдаги Ислом санъати музейида жойлашган мусҳафлар жуда хилмахилдир. Чунки Қуръони Каримнинг ёзилишига эътибор араб ёзувининг ривожланишига ёрдам берган. давоми...

1435 11:00 / 22.05.2021
.Динни илм билан асра,.Абу Мансур МотуридийМаълумки, 2020 йил 35март кунлари Самарқанд шаҳрида буюк ватандошимиз калом илми равнақига улкан ҳисса қўшган Абу Мансур давоми...

2816 20:16 / 01.03.2020
Видеолар
Аудиолар

121582 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43054 14:35 / 11.08.2021