1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Бу сувни ифлос қилма

05:00 / 07.03.2017 3290 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шиблий роҳматуллоҳи алайҳ бир куни Ҳижозга бориш учун йўлга чиқади ва йўлиБағдоддан ўтади. Ўша вақтдаги халифа Хорун Рашид Шиблий ҳазратларининг Бағдодгакелганини эшитади. “Ҳузурингизга борайликми ёки зиёратимизга келасизми?” деб хабарюборади. Шиблий ҳазратлари ўзи ёнига бориши айтиб, саройга боради.

Халифа Шиблий ҳазратларига “Менга бир насиҳат қилсангиз, ҳазрат” деб айтади. Шиблий “Менга бир пиёла сув келтиринг” дейди. Сўнгра халифага “Агар чўлда сувсизқолсангиз, ўлим олдида бўлсангиз, бир кимса қўлида бир пиёла сув билан олдингизданчиқиб “Бу сувни бераман, аммо хазинангизни ярмини берасиз” деса, розибўлармидингиз?” дебди. Халифа бироз ўйланиб “Албатта, бераман” деб жавоб берибди.

Шиблий ҳазратлари “Яхши, бу сувни ичдингиз, энди сув, бир касаллик юзага келиб, баданингиздан ташқарига чиқмай қолди. Бир табиб келиб “Мен бу сувни чиқарман, аммо бойлигингизнинг қолган ярмини берасиз” деса, рози бўласизми?” деб сўради. Халифа бироз ўйланиб “Албатта, бераман” деб жавоб берибди.

Шиблий ҳазратлари “У ҳолда бир пиёла сувчалик ҳам қадри бўлмаган хазинангизгаишонманг” дебди. Халифа йиғлаб “Менга яна насиҳат қилинг” дебди.

Шиблий ҳазратлари “Сиз сувнинг бошидасиз. Аллоҳу таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳуалайҳи васалламдан бери оқиб келаётган исломият сувининг ҳимоячиси бўлишни сизганасиб этди. Бу сувни ифлос қилманг, ифлос қилишларига ҳам йўл қўйманг. Уни покизасақланг” дебди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуёш чиққанидан сўнг шуруқ намози ўқилса, жуда яхши бўлади.Уйга етиб борганда кираётиб, ушбу ҳадисдаги дуони ўқийди. . ,. .Абу Молик Ашъарий давоми...

2768 20:01 / 26.12.2018
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳга ҳамд бўлсин, У Зотга ҳамд айтамиз, У Зотдан ёрдам сўраймиз, У Зотдан мағфират сўраймиз, нафсимиз ва амалларимиз ёмонлигидан давоми...

3754 05:00 / 01.03.2017
Муршидга итоат қилишдан аввал унга байъат қилинади. .Байъат, сўзи луғатда .сотиш, деган маънони англатади. Истилоҳда эса Аллоҳ таолога етишиш йўлини биладиган давоми...

2559 21:04 / 15.11.2018
Ҳасаднинг бир неча сабаблари бор. Уламоларимиз мазкур сабабларни ўрганиб чиқиб, асосийлари олтита эканини таъкидлаганлар. Уларни қисқача ўрганиб чиқамиз 1. давоми...

3330 17:00 / 05.02.2022