1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ Набий алайҳиссаломни Ўзи поклади

15:55 / 16.06.2021 1525 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўзи поклаб, Қуръони Каримда у кишини таърифлаб, қуйидаги оятларни нозил қилди.

– У зотнинг ақлу зеҳнларини поклади: «...Сизларнинг соҳибингиз (яъни, Муҳаммад алайҳиссалом) залолатга ҳам кетгани йўқ, йўлдан ҳам озгани йўқ». (Нажм сураси, 2-оят).

– У зотнинг кўзларини поклади: «(Пайғамбарнинг) кўзи (ўнгу сўлга) оғгани ҳам йўқ, ўз ҳаддидан ошгани ҳам йўқ». (Нажм сураси, 17-оят).

 – У зотнинг қалбларини поклади: «(Пайғамбарнинг) кўнгли кўрган нарсасини инкор этмади». (Нажм сураси, 11-оят).

– У зотнинг кўксиларини поклади: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Биз Сизнинг қалбингизни (иймон ва Қуръон нури билан) кенг-мунаввар қилиб қўймадикми?» (Шарҳ сураси, 1-оят).

– У зотнинг зикрларини поклади: «Ва Биз сизнинг зикрингизни (яъни, мартабангизни) баланд қилиб қўйдик». (Шарҳ сураси, 4-оят).

– У зотнинг елкаларини поклади: «Ва Биз Сиздан елкангизни эзиб турган оғир юкингизни олиб қўйдик». (Шарҳ сураси, 2-оят).

– У зотнинг таълимларини поклади: «Унга (бу ваҳийни) бир кучга тўлган, соҳиби қудрат (яъни, Жаброил алайҳиссалом) таълим бермишдир». (Нажм сураси, 5-оят).

– У зотнинг сидқ-садоқатларини поклади: «Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас» (Нажм сураси, 3-оят).

– У зотнинг ҳилмларини поклади: «...Барча мўъминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир пайғамбар келди-ку!» (Тавба сураси, 128-оят).

– У зотнинг бутунлай поклади: «Албатта Сиз улуғ Хулқ устидадирсиз»(Қалам сураси, 4-оят).

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . , .. Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай дедилар .Мендан кейин давоми...

1343 12:42 / 22 апрель
Америкалик тадқиқотчилар бошга ва юзга қайтақайта уриш алцгеймер каби асаб касалликларига сабаб бўлишини таъкидламоқдалар. Маълумки, алцгеймер касаллигида мия давоми...

2588 10:00 / 04.03.2022
Шаръий илм дегани mdash бу Ислом шариатига тааллуқли бўлган ибодатлар ва муомалатлар фиқҳи, Қуръони Карим тафсири илми, Ислом ақидаси илми, Набавий ҳадиси шариф давоми...

1910 18:30 / 22.03.2022
Ажал тўғрисида Қуръони каримда шундай дейилган .Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ, Оли Имрон сураси, 145оят. давоми...

4096 14:00 / 06.09.2021