1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol-Nashr» нашриётида тажвидли Мусҳафи шариф нашр қилинмоқда

10:00 / 16.06.2021 2159 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol-Nashr» нашриётида «Дорул Маърифа» нашриётининг нусхаси асосида тайёрланган Мусҳаф чоп қилинмоқда. Ушбу Мусҳафи шариф аввалги нашр қилинган Мусҳафлардан тажвидли экани билан фарқ қилади. Унинг саҳифалари остида ҳар бир ранг қайси тажвид қоидасига ишора қилиши ўзбек ва рус тилларида ёзилган. Шунингдек, саҳифа четида сура номи ва QR-code бор. Бу QR-code ни сканерлаш орқали шу бетдаги оятларнинг ўзбек тилидаги маънолар таржимасини (шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўқиганлар) тинглашингиз, қироат устозлари: Абдулбосит Абдуссомад, Халил Хусорий, Муҳаммад Сиддиқ Миншави ва Саъд Ғомидийларнинг тиловатидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Саҳифаларининг оятлар ёзилган қисми оқ, четлари сариқ рангда.

Мусҳафнинг аввали ва охирида Мусҳаф ҳақида маълумот, ундан фойдаланиш бўйича йўриқнома ва Мусҳаф ёзуви бугунги кўринишга келгунча қандай босқичлардан ўтгани ҳақида суратли маълумот берилган.

Муаллиф
«Hilol-nashr» нашриёти
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари умр ҳақида бундай ёзган эдилар .Умр инсонга берилган неъматлар ичра энг қадрлисидир. давоми...

829 15:53 / 16.08.2021
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 25 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим давоми...

2448 15:20 / 26.04.2019
Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги Abu Sarhadrdquo ҳамкор ширкати раҳбари давоми...

2543 19:05 / 05.01.2022
Бугун, 10 май куни Бухоро шаҳрида .Исломда бола ҳуқуқлари, мавзусида икки кунлик семинар бошланди. Семинарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича давоми...

856 17:09 / 10.05.2023
Аудиолар

121404 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42901 14:35 / 11.08.2021