1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Ислом тамаддуни европада

18:00 / 13.06.2021 1627 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи дини, барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини Исломга ихлос билан  амал қилган биринчи авлодига мансуб мусулмонларнинг ҳарактлари билан дунёни тубдан ўзгартириб юборган Ислом тамаддунининг порлоқ зиё ва нурлари ўрта асрлар зулматидаги европага ёриқлик таратган эди. Европаликлар асосан ўзларининг жуғрофий қўшинлари бўлмиш Андалусия ва Сақаллия (Сицилия) мусулмонлари орқали Ислом тамаддуни сарчашмаларидан илм – маърифат, маданият ва гўзал ҳаёт кечириш ҳамда бошқа кўпгина керакли нарсалар ҳақида хабардор бўлдилар.

Ушбу улкан ҳақиқатни кўпчилик илм эгалари яхши биладилар. Жумладан, европалик инсофли илм соҳиблари ҳам бўладилар. Улардан шотландиялик олим Уильям Монтгомери Уотт, франциялик олим ва тарихчи Гюстав Лебон, россиялик олимлардан академик В.В. Бартольд ва бошқалар бу ҳақида ўз фикрларини ҳаммага илмий ҳақиқат сифатида айтганлар ва илмий асарларида ёзганлар. Баъзилар эса, бу борада алоҳида китоблар ҳам ёзганлар. 

Аммо ушбу ҳақиқат фақат тор доирадаги кишиларгагина маълум, кўпчилик уни билмайди. Энг афсусланарлиси, мазкур ҳақиқатни кўпчиликка билдирилмайди. Ушбу ҳолат туфайли кўпчилик европанинг бугунги кундаги илм ва технология соҳидаги ютуқлари ўз-ўзидан рўёбга келган деб тушунадилар.

Шунинг учун ҳам унга юқоридаги «Исломий тамаддуннинг европага кириши ва сингиши» деган номни танладик. Аслида бу ном диншунослик фанлари номзоди Роман Викторович Овчаренконинг мақоласига қўйилгандир. Жаноб Овчаренко арабшунос бўлгани учун ўз мақоласида (араб) сўзини асос қилиб олган. Аммо биз бу сўзни «Ислом» деб тушинишга одатланиб қолганмиз. 

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мовароуннаҳр диёридан чиққан Мусо Муҳаммад алХоразмий, Аҳмад алФарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби олимларнинг номлари Ислом давоми...

1372 16:39 / 19.01.2023
тўртинчи мақола Ўрта аср манбаларига кўра, Қуртуба шаҳарида оддий аҳолининг 100 мингта уйи ва бой табақа вакилларининг 60 мингдан ортиқ уйи мавжуд бўлган. давоми...

717 11:00 / 16.06.2023
Настурий Несториан мазҳабиНастурийлар мазҳаби 431 йилда Константинополда патриклик вазифасини бажарган Настурга нисбатан шундай номланади. У халифа Маъмун давоми...

1870 17:06 / 04.07.2020
Насронийлик ақийдасига кўра Ийсо алайҳиссалом инсониятнинг гуноҳларини ювиш учун ўзини қурбон қилади, у хочга осиб ўлдирилгач, яна қайта тирилади. Ҳақ дин бўлган давоми...

2865 17:10 / 20.04.2019