1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (7-қисм)

05:00 / 07.03.2017 2909 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

36. Дўстлар икки хил бўлади:

1. Шундай дўстки, умр бўйи сиз унинг яхшилигини унутмайсиз.

2. Шундай дўстки, вафот этадиган кунингизгача сиз унинг алдовини, хиёнатини унутмайсиз.

37. Ҳозирги замонда икки хил ақл бор:

1. Фикрлар ҳақида гапирадиган улкан ақллар.

2. Инсонлар ҳақида гапирадиган майда ақллар.

Сиз қайси бири бўлишни ўзингиз танланг!

38. Баъзи кимсалар сизни қийнаётганларини, дилингизга озор бераётганларини сезмайдилар. Чунки, сиз уларни доим кечирасиз.

39. Эҳтиром заифлик эмас, тарбиядир. Узр сўраш хорлик эмас, хулқдир.

 

40. Эй Роббим! Албатта, оилам Сенинг менга берган энг гўзал ҳадяларингдан, менга берган неъматларингнинг энг қимматбаҳосидандир. Уларни Ўзинг муҳофаза қил ва бахтиёр айла!

 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунё уч кундирКеча биз уни яшаб бўлдик, энди у қайтиб келмайдиБугун биз уни яшаяпмиз, бироқ у узоқ давом этмайдиЭрта биз унда қаерда бўлишимизни билмаймиз.

2920 10:00 / 20.08.2017
Ҳаётдаги аксар муаммоларимизнинг сабаби иккитаndash Ўйламай иш қиламиз.ndash Ўйлайверамиз, лекин иш қилмаймиз.

1335 14:57 / 13.07.2019
Барча йўллар тезликни белгилаб турувчи мосламалар радар билан назорат қилинади. Фақат Аллоҳ томон бўлган йўл ундай эмас. Балки унга .Тезликни оширинглар, деб ёзиб давоми...

2960 07:38 / 05.07.2017
Ёмон суҳбатдош билан ўтиргандан кўра ёлғиз ўтирган яхши.Имом Шофеъий

2404 06:00 / 01.09.2018