1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Любляна» масжиди Словенияда биринчи ва ягонадир

19:33 / 09.06.2021 1898 pdf Ўқиш режими + -

Словения пойтахтидаги ягона масжид Европанинг энг гўзалларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда қуриб битказилган Любляна мусулмон маданият маркази замонавий услубдаги ўзгача дизайни билан эътиборни тортади ва четдан кузатиб турувчиларга ўткир ва ингичка минора фазога учиришга тайёрланаётган ракетани эслатгандек бўлади.

Масжид мусулмонлар маркази мажмуасидаги 6 бинодан биридир. Диний бино 1400 нафар намозхонга мўлжалланган. Бинолар пўлат, шиша ва ёғоч элементлари билан оқ бетондан қурилган бўлиб, миноранинг баландлиги 40 метрни ташкил этади. Мажмуада, спорт зали, ўқув маркази, ресторан ва истироҳат боғи ҳам ташкил этилган.

Любляна масжиди Словенияда биринчи ва ягонадир. Европа мамлакатининг мусулмонлар жамоаси 1969 йилдан буён илк бор коммунистик Югославия пайтида қурилишга ҳужжат топширган, дея хабар бермоқда AtlasObscura нашри.

2000 йиллар бошида жамоат қурилиш учун рухсат олди, лекин ўнг қанот радикаллар Словения пойтахтида Аллоҳ уйининг пайдо бўлишига тўсқинлик қилишди ва жараён чўзилиб кетди. Мусулмонлар режалаштирилган масжиднинг жойини ўзгартиришлари керак эди ва унинг биринчи тоши фақат 2013 йилда қўйилди.

Мажмуа қурилишининг қиймати 34 миллион евро бўлиб, маблағнинг кўп қисмини Қатар, қолган қисмини эса словениялик мусулмонлар жамғарган.

Ҳар қандай вақтда мажмуа ҳудуди бўйлаб юриш мумкин, мусулмон бўлмаганларнинг масжид ичига киришларига эса ҳар куни маълум соатларда рухсат этилади.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ҳолвачи ва Зиёрат шаҳарларида Қуръон курсини муваффақиятли якунлаган 67 нафар қорияга тож кийдириш маросими ўтказилди.Тадбирда қатнашган шаҳар муфтийси Кашўғли давоми...

1499 14:50 / 01.05.2019
Аввал хабар берганмиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими ndash Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауднинг давоми...

800 21:53 / 18.07.2023
Бугун, 2021 йил 22 ноябрь куни Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир домла Ракиев бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги фазилатли шайх давоми...

1266 19:40 / 22.11.2021
Вақф хайрия жамоат фонди диний таълим муассасалари талабалари учун махсус акция эълон қилади.Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, Моида сурасининг 2 давоми...

3275 07:25 / 04.08.2018
Аудиолар

121477 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42976 14:35 / 11.08.2021