1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қуръони Каримда зикр қилинган нажот топгувчилар кимлар?

09:00 / 09.06.2021 2936 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримда зикр қилинган, дунё ва охиратда нажот топгувчилар қуйидагилар:

1. Ғайбга ишонувчилар.

2. Намозни адо қилувчилар.

3. Закоти нисобга етса уни адо қилувчилар.

4. Қуръонга ва ўтган илоҳий китоблар Таврот, Инжил, Забурга иймон келтирувчилар.

5. Охират кунига иймон келтирувчилар.

6. Яхшиликка чақирувилар.

7. Маъруфга буюрувчилар.

8. Ёмонликдан қайтарувчилардир.

9. Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашувчилар, ул зотга иймон келтириб ва уни қўллаб-қувватлаб ва унинг суннатини лозим тутиб ва унинг ҳидояти билан ҳидоятланиб ва унинг сийраи зотини ўрганиб.

10. Қиёмат куни яхши амаллари тарозида оғир келувчилар.

11. Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларини эшитиб итоат қилувчилар.

12. Мушрикларни, ҳатто қариндошлари бўлса ҳам дўст тутмайдиганлар.

13. Мўъминларни яхши кўриб улар учун фидокорлик қилувчилар.

14. Тақвога эришувчилар

15. Аллоҳ йўлида инфоқ қилувчилар ва хасислик ва бахилликдан йироқ бўлувчилар...

Аллоҳ таоло бир қанча сураларда уларни зикр қилиб шундай марҳамат қилади.

{الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ وَيُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ ○ وَالَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ وَبِالْآخِرَةِ هُمْ يُوقِنُونَ○ أُولَٰئِكَ عَلَىٰ هُدًى مِّن رَّبِّهِمْ ۖ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ} البقرة : 5

Улар Ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар.

Ва улар сенга ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон келтирурлар ва охиратга аниқ ишонурлар.

Ана ўшалар Роббиларидан бўлган ҳидоятидадирлар ва ана ўшалар, ўшаларгина нажот топгувчилардир.

Бошқа бир оятда:

{وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳйи мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир.

فَمَن ثَقُلَتْ مَوَازِينُهُ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ} المؤمنون : 102

Кимнинг мезонлари оғир келса, бас, ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир.

{فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ وَاسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَأَنفِقُوا خَيْرًا لِّأَنفُسِكُمْ ۗ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ}

 التغابن : 16

Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг ва (амрини) тингланг ва итоат қилинг ва инфоқ қилинг - ўзингизга яхши бўлади. Ва кимки нафсининг қизғанчиқлигидан сақланса, ана ўшалар нажот топувчилардир.

Мусулмон киши дунё охират саодатини қўлга киритиш учун Аллоҳ буюрган амалларни қилса ва Аллоҳ қайтарган амалларни тарк қилса, дунё ва охиратда нажот топгувчилар сафида бўлади, иншаааллоҳ.

Аллоҳ таоло барчаларимизни дунё ва охиратда нажот топгувчилар сафидан қилсин.

Абдуссомад Ҳабибуллоҳ ўғли тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Аллоҳ Маликдир.Аллоҳ таолонинг Малик экани очиқойдин далиллар билан собитдир. Малик бўлганнинг бериш ва бермасликга ҳаққи бор. Шундай экан, эътироз қилишга давоми...

2590 10:00 / 15.11.2021
Гўзал хулқ анбиёлар ва сиддиқларнинг сифатидир. Ёмон хулқлар заҳри қотилдир. Улар ўз эгасини шайтоннинг йўлига ва обрўни тўкадиган абадий хасталикларга бошлайди. давоми...

1658 09:02 / 02.09.2021
. . Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жамоатдан бир қарич узоқлашса, бўйнидан Ислом бўйинбоғини ечган давоми...

875 17:23 / 08 апрель
биринчи мақола У Зотдан ўзгадан У сенга туширган ҳожатни раво қилишни сўрама Қандай қилиб У қўйган нарсани Ундан ўзга кўтара олади Ўзидан давоми...

1722 09:00 / 14.01.2023