1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (5-қисм)

05:00 / 07.03.2017 3113 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

21. Шайх Муҳаммад Ротиб Набулсий дедилар: “Мўмин ажали яқинлашганда ҳаётининг энг бахтли лаҳзасида бўлади. Чунки, у бу пайтда барча ибодатларининг мевасини йиғиб-териб олади”.

22. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан қуйидаги гап ривоят қилинган: “Яхши қўшничилик озор беришдан тийилиш эмас, балки, яхши қўшничилик озорга сабр қилишдир”.

23. Эй Аллоҳ! Сенга беадад ҳамду саноларимиз бўлсин! Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга беадад дуруду саловотларимиз ва саломларимиз бўлсин!

Эй Аллоҳ! Бизни Рамазон ойининг Қадр кечасида, масжидда ибодат қилиб турган ҳолимизда вафот эттиргин!

Эй Аллоҳ! Тирикликдаги ва ўлим пайтидаги фитналардан асрагин!

Эй Аллоҳ! Ҳузурингга иймон билан боришимизни насиб этгин!

Эй Аллоҳ! Бизни, ота-онамизни, оила аъзоларимизни, қариндошларимизни, дўстларимизни, қўни-қўшниларимизни, қуда-андаларимизни ва биздан олдин иймон билан ўтган барча мўмин-мусулмонларни мағфират қилгин!

Эй Аллоҳ! Қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, тилларимизни ёлғондан ва кўзларимизни хиёнатдан (ҳаромга, номаҳрамга қарашдан) поклагин! Зеро, Сен кўзлар хиёнатини ва қалблар яширган нарсаларни Билувчи Зотсан!

Эй Аллоҳ! Бу дунёда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларини кўриш бизга насиб этмади. Охиратда, Жаннатда у зот алайҳиссаломнинг нурли юзларига боқиш, гўзал суҳбатларини тинглашни барчамизга насиб этгин!

Эй Аллоҳ! Бизни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам соғинган, кўргилари келган садоқатли умматларидан бўлишимизни насиб этиб, суннатларига амалимизни пишиқ-пухта қилгин!

Эй Аллоҳ! Қалбимизда Ўзингнинг муҳаббатингдан бошқа муҳаббатга жой қолдирмагин!

Эй Аллоҳ! Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга, у кишининг аҳли байтларига, азвожи мутаҳҳаротларига, барча саҳобаларига чексиз саловот ва саломингни юборгин!

24. У Зот сизга мол беради. Кейин ўша молдан садақа қилишга сизни илҳомлантиради. Кейин ўша садақани оладиган фақирни сизга рўбарў қилади. Кейин ўша садақани сиздан қабул қилади.

Кейин ўша садақа сабабли қолган молингизга барака беради.

Эй Роббим! Нақадар Карамлисан!

25. Юсуф алайҳиссаломни ўлдирмоқчи бўлдилар. У киши ўлмадилар. Қул бўлсин деган мақсадда сотдилар. У киши подшоҳга айландилар. Бас, шундай экан, инсонларнинг макрларидан ва тадбирларидан безовта бўлиб, маҳзун бўлма! Чунки, Аллоҳнинг иродаси ҳамманинг иродасидан устундир! 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон тиловатини кўпайтир, шунда қалбинг кучли бўлиб, руҳинг покланади.

2674 09:25 / 05.05.2018
Мақсадсиз инсон рулсиз кемага ўхшайди. Иккови ҳам охири бориб харсанг тошга урилади.

2529 06:05 / 02.10.2018
Бир нарсанинг қадрини йўқотганингда биласанОддий нарсани бўлса ҳам йўқотишдан эҳтиёт бўл, у энг қимматбаҳо нарса бўлиши мумкин

2668 09:00 / 22.03.2018
Қуръон китобинг билан дўст бўлгин, чунки қайта тирилганингда у ўқиганларингни сўзлаб беради.

2659 06:05 / 25.09.2018