1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ажва — қандай хурмо?

17:23 / 04.06.2021 11822 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мадина – хурмолари билан машҳур шаҳар. Мадина хурмолари ичида энг афзали «Ажва» хурмосидир. Ажва хурмоси ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ривоятлар ворид бўлган. У жаннат меваларидан, унда шифо бор, ким етти дона ажва хурмосидан еса, унга сеҳр таъсир қилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шахсан ўзлари муборак қўллари билан Мадинада ана ўша ажва хурмосини экканлар.

Омир ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, унинг отасидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким (оч қоринга) эрталаб ажвадан етти дона еса, ўша куни унга заҳар ҳам, сеҳр ҳам зарар қилмайди», дедилар».

Учовлари ва Насоий ривоят қилганлар

Саъд розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким ҳар куни тонгда еттита ажва хурмо еса, ўша куни унга заҳар ҳам, сеҳр ҳам зарар қилмайди», деганларини эшитдим».

Ажва – энг сифатли хурмо навларидан бўлиб, меваси кичикроқ, қорамтир, шираси мўътадил бўлади. У асосан Мадинаи Мунавварада етиштирилади. Ҳозир ҳам унинг қиймати баланд. Унинг заҳар ва сеҳрни кесиш хусусиятига эгалиги бугун қатор илмий тадқиқотларда тасдиқланмоқда.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, асалари инсон ва бошқа сут эмизувчиларни чаққанидан сўнг қочишга уринади. Инсон териси қалин бўлгани учун игнаси терига ёпишиб қолади ва қочаётганда давоми...

4750 09:30 / 09.09.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, давоми...

2896 12:37 / 05.02.2022
Ҳаёт ҳеч қачон тасодифан пайдо бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Атрофимиздаги борлиққа ва биз яшаётган ушбу сайёрамизга назар солганимиздан сўнг олимлар бирорта сайёра давоми...

2851 13:30 / 16.06.2021
Тананинг покланиши руҳни мустаҳкамлайди ва бу бандани Аллоҳга яқинлаштиради. Чунки Аллоҳ таоло покликни севади.Поклик mdash исломнинг асосий қисми бўлиб, унга давоми...

3058 16:30 / 19.12.2021