1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Соат илми Аллоҳнинг ҳузуридадир

09:09 / 02.06.2021 2249 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

إِنَّ اللَّهَ عِندَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْأَرْحَامِ ۖ وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَّاذَا تَكْسِبُ غَدًا ۖ وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ

«Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир». (Луқмон сураси, 34-оят)

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ғайб калитлари бештадир. Уларни фақат Аллоҳ билади.

1) Бачадондаги ҳомила қандай бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди! 

2) Эртага нима бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди! 

3) Ёмғир қачон келишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди! 

4) Бирор жоннинг қерда ўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди! 

5) Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!»

Ибн Ҳиббон ривоятлари.

Аллоҳ таоло илм билан ҳамма нарсани қамраб олгандир. Унинг илми ғайбни ҳам, шаҳодатни ҳам, зоҳирий нарсаларни ҳам, ботиний нарсаларни ҳам қамраб олган. Ғайб дегани халқлардан тўсилган, беркитилган нарса дегани. Аллоҳ таоло ғайбга тегишли баъзи ишларни баъзи бандаларига билдиради. Шундай ғайб ишлар борки, уларни барча махлуқлардан беркитади. У ишни Расул ҳам, муқарраб фаришта ҳам билмайди. Юқоридаги оятда ва ҳадисда ана шундай ғайб ишлардан бештаси зикр қилинди. Аслида Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билдмайдиган ғайб ишлар жуда кўп, аммо бу ерда энг муҳимлари келтирилган.

1. Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким бачадонда нима борлигини, ўғилми-қизми, оқми-қорами, комилми-ноқисми, билмайди. Аллоҳ таоло бачадондаги ҳомилани яратганидан сўнг ҳомила тўрт ойлик бўлиб, тўлиқ шакллангач, ўғил ёки қизлигини фариштага, яъни махлуққа билдиргач, ҳомила ўғил ёки қиз бўлади. Шундан кейин УЗИ аппарати орқали ҳомиланинг ўғил ёки қизлигини билишнинг иложи бўлади.

2. Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким эртага яхши иш бўладими ёки ёмон ишми, билмайди. Эртанги кун учун режа тузсак ҳам, ўша режанинг аниқ амалга ошиш-ошмаслигини фақат Аллоҳ таоло билади.

3. Об-ҳавони айтувчилар шамолнинг ҳаракати, булутнинг миқдори, тури ва тажрибадан келиб чиқиб тахминан айтишади. "Ёғингарчилик кутилмоқда" дейишади. Аммо ёмғир аниқ ёғиш-ёғмаслигини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Ёмғир ёки қор ёғишининг ҳамма сабаблари, шароитлари бўлса ҳам, Аллоҳ таоло бўл деса, ёғади, бўл демаса, ёғмайди.

4. Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким махлуқнинг қачон, қаерда ўлишини билмайди. Умрим давомида бир жойдан чиқмай яшайман, десангиз ҳам, барибир, ўша жойда ўлим келадими ёки бошқа жойдами, билолмаймиз. Аллоҳ таоло бизни қаерда ўлдиришни ирода қилса, ўша жойга ҳожатимизни тушириб қўяди.

5. Қиёматнинг кичик ва катта аломатлари юзага чиқиб бораверса ҳам, биз қиёмат яқин дея оламиз, аммо қайси куни қоим бўлишини билмаймиз. Қиёмат аниқ қайси куни қоим бўлишини фақат Аллоҳ таоло билади.

Юқоридаги оят ва ҳадис орқали ғайбни билишни даъво қилувчи мунажжимлар, коҳинлар, фолбинларнинг даъваси ботил, ёлғон эканини билиб оламиз. Кимда ким Аллоҳ таолонинг Ўзи биладиган ғайб ишларидан бирортасини билишини даъво қилса, Аллоҳ таолони, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва Буюк Қуръонни ёлғончига чиқарган бўлади.

Юқоридаги оят ва ҳадисда Аллоҳ таоло воқеа-ҳодисаларни улар воқеъ бўлишидан олдин ҳам билувчи Зот эканига далил бор.

Islom.uz, Quran.ksu.edu.sa, dorar.net маълумотлари асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу чап қўлида овқат еяётган кишини кўриб .Ўнг қўлингда егин,, деди.У киши .Униси машғул, банд,, деди.Умар розияллоҳу анҳу .Уни нима давоми...

1750 11:00 / 01.05.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Дўзах Роббига шикоят қилиб, .Роббим, ичэтим бирбирини еб юборяпти,, деди. Шунда У Зот унга икки нафасга ndash қишда бир давоми...

1485 14:41 / 21.07.2023
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик даврларида ҳаж қилдилар. У зот ҳаж мавсумида зодроҳиласиз ҳажга келган бир қанча кишиларни кўриб қолдилар. Улар давоми...

2459 17:00 / 02.01.2021
.Эй Одам фарзандиҚўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр.Эй Одам фарзандиТанинг заиф, тилинг енгил, давоми...

2555 09:05 / 31.03.2022