1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (137-дарс) Тафсирул-Мароғий

15:30 / 18.05.2021 2554 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Аҳмад Мустафо Мароғий ўзининг «Тафсирул-Мароғий» деб номланган китобини кичик ҳажмда ўттиз жуз қилиб ёзди. Бу тафсир катта ҳажмда ўн жилдда нашр этилган. 

Шайх Аҳмад Мустафо Мароғий раҳматуллоҳи алайҳи ўз тафсирида аввал оятни келтириб, кейин алоҳида сўзларнинг тафсирини қилган. Кейин умумий маънони баён қилиб, сўнгра изоҳ беришга ўтган. Жумлаларни осон тил билан, кўпчиликка тушунарли бўлишини эътиборга олиб, тузган.

У киши китобнинг аввалида иш услубини ҳам баён қилган.

– Маълум оятлар мажмуасини аввал келтириб олиш.

– Кейин ўша оятлардаги шарҳга эҳтиёжи бор сўзларни шарҳлаш.

– Сўнгра мазкур оятларнинг умумий маъносини баён қилиш.

– Сабаби нузул ҳақида саҳиҳ ривоят бўлса, ўшани келтириш.

– Илмий ва мураккаб истилоҳларни четлаш.

– Замон ва маконни эътиборга олиб, ушбу тафсирни ўқиши мумкин бўлган одамлар тушунадиган тил ва услубни қўллаш.

Муфассирлар келтирган ривоятларни саралаш.

Бу китобни чоп қилиш 1365 ҳижрий сананинг биринчи кунидан бошланган.

Муаллиф китобнинг аввалида уни ёзишда ўзи фойдаланган ўттизта манбанинг рўйхатини ҳам келтирган.

«Қуръон илмлари» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи қисмАллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади.Куфр келтирганларга гапирган одам худди қичқириқ ва сасдан бошқа нарсани эшитмайдиганнарсаларга давоми...

4040 13:05 / 21.07.2020
155. Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, молмулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер.156. Улар мусибат етганда давоми...

4468 05:00 / 23.01.2017
5. Қуръони каримни шеър, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шоир деб қилинган даъво.Баъзи араблар Қуръони каримнинг ҳаётийлигини кўришгач, уни шоирнинг давоми...

5441 15:10 / 25.02.2019
Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғон деганлар, шубҳасиз, зиёнга учрадилар. Ҳатто тўсатдан қиёмат келиб қолганда устларига гуноҳларини орқалаб олган ҳолларида .Унда давоми...

3127 05:00 / 23.01.2017